Latest news

10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  0 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  1 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  1 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  9 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  1 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  8 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  7 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  25 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  28 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  78 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  16 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3

ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади News

ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади

ФИФАга кўра, 2026 йилги Жаҳон чемпионати чипталарини сотишнинг биринчи босқичида динамик нархлар қўлланади, мухлислар бозор талабига қараб турли нархлардаги тўловни амалга оширади ва чипталар 60 доллардан бошланади.

Мухлислар 10 сентябрь куни CEТ (Марказий Европа стандарт вақти (UТC +1)да бошланадиган ва 19 сентябрга қадар давом этадиган VISA олди-сотдиси вақтида АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигидаги ЖЧ чипталарини сотиб олиш учун биринчи имкониятга эга бўлади.

Гуруҳ босқичи ўйинларига чипталар Visa карталари эгалари учун 60 доллардан сотилади, кейинги босқичлар, жумладан, финал ўйинлари учун нархлар 6730 долларни ташкил этади, дея хабар берди ФИФА.

ФИФАнинг чипталар ва меҳмондўстлик бўйича директори Фальк Эллер журналистларга: "Visa сотувининг биринчи босқичи учун бизда 1 миллионга яқин чипталар мавжуд", деди.

Унинг қўшимча қилишича, нархлар бозор талабига қараб ўзгаради, бу динамик нархлаш ёки нархнинг ўсиши деб номланувчи стратегия саналади.

Динамик нархлар кўпинча байрам мавсумида авиабилетлар ва меҳмонхона нархларида кузатилади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика