Latest news

00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  0 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  13 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  117 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0

ФИФА амалдорлари совурган пуллар News

ФИФА амалдорлари совурган пуллар

Tags :  ФИФА
ФИФА билан боғлиқ можаро тобора жиддий кўриниш олиб боряпти.


Кўплаб амалдорларнинг пора олгани исботланди. Қизиғи, улар осон йўл билан топилган пулларни шундай тарзда сарфлаб юборишган. Можароларга аралашган шахсларнинг қинғир иш орқали топилган маблағни қандай сарфлашгани хусусида ушбу мақолада тўхталиб ўтамиз.

Футбол Цюрихга янги анъана тақдим этди – амалдорларнинг ФИФА штаб-квартирасида бирор йиғилишда қамоққа олиниши. Деярли барча топ-бошқарувчилар сирли йўл билан полицияга ҳашаматли “Baur au Lac” меҳмонхонасидан олиб кетиляпти. Худди озодликдаги сўнгги тунни ҳашамат оғушида ўтказгандек. Ўтган ҳафтада Жанубий ва Марказий Америка футбол конфедерациялари раҳбарлари бунга дучор бўлишди. Яна 16 нафар раҳбарга коррупцияга алоқадорликда айблов сурилди. Олинган пора миқдори 200 миллион доллардан ошиб кетди ва бу ҳали охирги рақам эмаслиги айтилмоқда.

Бунча пулни қаерга сарфлаш мумкин? Шу ўринда ФИФА ижроия қўмитасида 1990-йиллардан 2013 йилгача ишлаган Чак Блейзер ва ФИФАнинг собиқ вице-президенти Жеффри Уэббнинг пулларни нимага ишлатганини кўриб чиқамиз.

Чак Блейзер

Блейзер ҳамкасблари билан Франция-98 ва ЖАР-2010 мундиаллари учун телеҳуқуқларни сотишда пора олганини тан олганидан кейин футболдаги ҳар қандай фаолиятдан умрбод четлатилган.

Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб мамлакатлари футбол конфедерациясида Блейзер бош котиб сифатида узоқ муддат ишлаган. Ташкилот Нью-Йоркдаги машҳур “Trump Tower” биносининг 17-қаватини тўлиқлигича ижарага олган. Йўлга вақт кетмаслиги ва ойнадан ажойиб кўринишга эга бўлиш учун Блейзер бинонинг 49-қаватидаги апартаментларни ойига 18 минг долларга ижарага олган.

Бироқ бу ҳаммаси эмас: амалдор яна бир қўшни квартирага ўзининг гапга бўйсунмас мушуклари учун пул тўлаган! Ажойиб эшитилади: мушуклар учун квартира. Бу Блейзерга ҳар ойда 6 минг долларга тушган.

“New York Daily News” маълумотларига кўра, баъзи пайтда Блейзернинг эринчоқлиги тутган ва офисга тушишдан чарчаган. Ўз уйида боксчилар трусисини кийган ҳолда кроватдан бошини кўтармаган ҳолда ишлаган. Чакнинг имзоси талаб қилинган тақдирда ходимлар лифтда унинг уйига кўтарилган.

“Макс” лақабли севимли тўтисини озиқлантириш учун Чак фермерлардан янги сўйилган товуқ оёқларини сотиб олган.

Пора сифатида Блейзер жами 15 миллион доллардан ортиқроқ маблағ олган. Расмий тушумларидан солиқни тўлаб боришни ўзига эп кўрмаган. Шу сабабли 2011 йил у тергов ишларига ёрдам бериб, бир қатор ҳамкорлари ҳақида маълумотларни айтиб берган.

Жеффри Уэбб

Уэбб ўғирлик, фирибгарлик ва пулни ювишда айбини тан олгани боис 6 миллион долларлик жаримага тортилган.

Ёзда у турмадан 10 миллион доллар миқдорида гаров пулини тўлагани боис қўйиб юборилган. Амалдор ва унинг яқинларида бунча пул бўлмагани учун гаровда қимматли бойликлардан фойдаланишга тўғри келган. Булар қуйидагилар эди:

– “Rolex” ва “Сartier Roadster” маркасида 5 дона соат.

– “Hublot”, “Breitling”, “Panerai” брендларининг қимматбаҳо соатлари.

– “Royal Oak Offshore” соати.

– “Ferrari”нинг 2015 йил чиқарилган машинаси.

– “Range Rover”нинг 2014 йил чиқарилган машинаси.

– “Mercedes-Benz”нинг 2003 йил чиқарилган машинаси.

– Хотинининг зеб-зийнатлари: бриллант узук, қимматбаҳо тошлардан иборат браслет, ёқутли зийнат, бриллиантли тақинчоқлар.

– нақд 400 минг доллар.

– 10 ер участкаси.

Кўриниб турибдики, ФИФАда бошқарув даври анча қулай ва шонли бўлган.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика