Latest news

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  2 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

ФИФА агенти Жалолиддин Мессуд: “Менга Ўзбекистон жамоа сифатида ёқяпти” News

ФИФА агенти Жалолиддин Мессуд: “Менга Ўзбекистон жамоа сифатида ёқяпти”

БААда давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бир нечта хорижликлар ҳам фаолият олиб бормоқда.
Шулардан бири ФИФА агенти Жалолиддин Мессуд. Мессуд асли тунислик бўлиб бир неча йилдан бери ФИФА агенти сифатида ишлаяпти. Унинг мазкур мусобақага ташриф буюришдан мақсади ҳам ўйинчиларни кузатиш, ҳам араб ва инглиз тилини мукаммал билгани боис матбуот анжуманлари пайтида таржимонлик вазифасини бажариш. Инглиз тилини яхши билгани учун у билан суҳбатимиз тез ва осон кечди.

-   Жаҳон чемпионати қандай таассурот қолдирмоқда?
-   Жуда яхши. ФИФА агенти сифатида менга бу ёшдаги футболчиларнинг ҳаракати маъқул келмоқда. Ёш ўйинчиларда ғалабага бўлган иштиёқ кучли ва улар тартиб ўйин кўрсатишммоқда.

-   Шу пайтгача қайси ўйинларни кўрдингиз?
-   “С” гуруҳидан ўрин олган барча беллашувлар Фужайрада ўтказилди. Шу боис бу ердаги ҳамма ўйинни кўрдим. Ҳозирча бошқа шаҳарга бориш имкони бўлмади.

-   Қайси ўйинлар кўпроқ маъқул келди?
-   Менга Марокаш ҳамда Ўзбекистон ўсмирлар термаси иштирокидаги баҳслар ёқди. Энг ёққан учрашув эса шубҳасиз Ўзбекистон –Марокаш баҳси бўлди. Бунда сизларнинг жамоангиз кучли рақибга қарши тактик жиҳатдан жуда чиройли ўйин намойиш этди.
 
-   Дарвоқе, Ўзбекистон намойиш этаётган футбол борасида нима дея оласиз?
-   Биринчи ўйинда ҳаяжон борлиги сезилди. Лекин кейинги баҳсларда футболчилар анча бемалол ҳаракат қила бошлашди. Мен футболни озми-кўпми тушунаман, шундай экан, терма жамоангиз тактик жиҳатдан кучли дея оламан. Бу ерда айниқса мураббийнинг роли шундоқ кўзга ташланяпти.

-   Биздан қайси футболчиларнинг ўйинига яхши баҳо бера оласиз?
-   Термангизда алоҳида ажралиб турадиган ўйинчилар йўқ. Ҳамма бир жамоа бўлиб ўйнашга ҳаракат қилмоқда. Футболчилар нимага қодир бўлса, бутун жамоа бўлиб нимагадир эришиш учун ўз имкониятларини кўрсатишмоқда. Тушунарли бўлиши учун шундай дея қолай: Ўзбекистон ўсмирлар термасида юлдузлар йўқ, лекин юлдузли жамоа ҳамда кучли мураббий бор.

-   Барибир қайсидир ўйинчиларнинг ҳаракати ёққан бўлиши керак, тўғрими?

-   ФИФА агенти сифатида албатта футбочиларни кузатиб боряпман. Менга Ўзбекистондан кўпроқ 7-рақам (Жамшид Болтабоев) билан 20-рақамда (Отабек Шукуров) тўп сураётган ўйинчилар маъқул келди.
   
-   Мусобақа охиригача шу ерда қоласизми?
-   29 октябрь куни Фужайрада Марокаш – Кот-Д‘Ивуар баҳси (1/8 финал босқичи) бўлиб ўтади. Аслида шу ерда бўлишим талаб этилади. Аммо ўзимга қолса, шу куни Дубайга бориб Аргентина - Тунис учрашувини кўрмоқчиман. Ахир тунислик бўлганим учун юртдошларимни қўллаб туришни хоҳлайман.


Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика