Latest news

13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  2 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  4 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0 10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  9 09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  6 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  14 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  5 07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  3 07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  3 07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  1

FIFA 17да ўзбекистонлик футболчилар борми? News

FIFA 17да ўзбекистонлик футболчилар борми?

Сентябрь ойининг охирида FIFA ўйинининг навбатдаги қисми сотувга чиқди.

Кўплаб мухлисларга эга ушбу виртуал футбол ўйинида ўзбекистонлик футболчиларга берилган баҳо билан қизиқдик.

FIFA 17 ўйинида фақат 3 нафар ўзбекистонлик футболчини топишга муваффақ бўлдик. Одил Аҳмедов ("Краснодар"), Виталий Денисов ("Локомотив") ва Вадим Афонин ("Оренбург"). Уччала футболчи ҳам Россия Премьер-лигасида тўп тепишади.


Виталий Денисов - 78


Москванинг "Локомотив" ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисовнинг умумий кўрсаткичлари 78га тенг. 29 ёшли футболчимизнинг энг кучли жиҳати ЧИДАМЛИЛИК. Ушбу жиҳат бўйича Денисовнинг кўрсаткичи 91. Шу билан бирга Виталийнинг ТЕЗЛАНИШ (86) ва СПРИНТЕРЛИК ТЕЗЛИГИга (83) ҳам юқори баҳо берилган. Ҳимоячимиздаги энг паст кўрсаткич зарба беришда жой танлаш (40) ва ҳужумни якунлашдадир (40).


Одил Аҳмедов - 77


Ўзбекистон терма жамоаси сардори, "Краснодар" етакчиларидан бири Одил Аҳмедовга ўйиннинг бу қисмида бироз паст баҳо берилган. Аҳмедовнинг терма жамоадаги ҳаракатларини ҳисобга олсак, у 80 га муносиб. FIFA 17да Одил Аҳмедовнинг энг кучли кўрсаткичлари қуйидагича:

Сакраш - 81

Чидамлилик - 82

Қисқа паслар - 80

Зарба кучи - 82

FIFA ишлаб ижодкорларининг фикрича, Аҳмедов тўпни яхши айлантира олмайди. Айланма пас (51) ва зарбада (45) унинг натижалари жуда паст.


Вадим Афонин - 67


"Оренбург" ярим ҳимоячиси Вадим Афониннинг FIFA 17даги кўрсаткичлари паст. Унинг энг кучли натижалари жарима зарбалари (72), айланма паслар (71) ва чидамлилик (73).

РФПЛда тўп тепувчи Афониннинг энг ёмон кўрсаткичлари:

Ҳужумни якунлаш - 44

Жисмоний куч - 50

Дриблинг - 50

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика