Latest news

14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  0 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  13 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  9 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  16 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7

Фидойи инсон хотирасини ёдлаб News

Фидойи инсон хотирасини ёдлаб

Урганчда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан меҳнат фахрийси, фидойи инсон Баҳодир Сапарбоевнинг порлоқ хотирасига бағишлаб мини футбол бўйича Хоразм вилояти марказидаги корхона, ташкилот ва муассасалар жамоалари ўртасида турнир ўтказилди.

Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши ташаббуси билан уюштирилган мазкур хотира турнири икки босқичда ташкил этилди. Хусусан, дастлабки босқичда 19 та жамоа майдонга тушди. Улар орасидан омадли етти жамоа иккинчи босқичда учрашувларни давом эттирди.

Қизғин кечган ўйинлар натижасига кўра, Урганч маиший хизмат касб-ҳунар коллежи(директории Ш. Рузматова) жамоаси биринчи ўринга сазовор бўлди. Урганч политехника ва компьютер технологиялари коллежининг мини футболчилари иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби вакилларига учинчи ўрин насиб қилди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида қатнашган Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши раиси Ф. Балтаев ғолиб ва совриндор жамоаларни эришган муваффақияти билан қизғин қутлаб,  тегишли даражадаги диплом ва совғалар билан тақдирлади.

Бахтиёр ХУДАЙБЕРГАНОВ,


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика