Latest news

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  1 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Февзи Давлетов: “Қизил карточка ўйиннинг боришига таъсир кўрсатди” News

Февзи Давлетов: “Қизил карточка ўйиннинг боришига таъсир кўрсатди”

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Динамо” - “Сурхон” (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Учрашув биз учун жуда ёмон кўринишда ўтди. Қизил карточка ўйиннинг боришига ўз таъсирини кўрсатди. ОКМК ва “Бунёдкор” билан ўйинлардаги мағлубиятлар ортидан йигитларнинг руҳиятида муаммолар бор эди. Бугун қизил карточкадан кейин ҳужум ташкил этишда қийналдик. Ўйинга танлаган режаларимиз ўзгариб кетди.

- Бугун жамоангиз оптимал таркиб билан ўйнадими?

- Йўқ, тўлиқ оптимал таркиб билан ўйнай олмаяпмиз. Терма жамоадан чақирув олган футболчимиз бор, шунингдек ўйин давомида қизил карточка ҳам олдик. Юзага келадиган танаффусда жиддий ишлаймиз. Олдимизда ҳар бир футболчи билан индивудиал шуғулланиш учун имконият юзага келаяпти. Бундан унумли фойдаланишимиз керак.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика