Latest news

08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  6 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  18 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0

Февзи Давлетов: "Пахтакор" билан ўтган оғир ўйиндаги чарчоқ сезилиб турди" News

Февзи Давлетов: "Пахтакор" билан ўтган оғир ўйиндаги чарчоқ сезилиб турди"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Қийин ўтган ўйинда мағлуб бўлдик. "Навбаҳор" очко учун жиддий курашишини билгандик. Тайёргарлик жараёнини шунга қараб амалга оширдик. Бироқ, ўйиннинг бориши биз кутганчалик бўлмади. Биринчи бўлимда гол ўтказиб юборганимиздан сўнг танаффусдан сўнг ўйинни кучайтириш режамиз бор эди. Иккинчи бўлимда ўзгаришларга қўл урдик, вазиятлар яратдик, бироқ фойдалана олмадик. "Пахтакор" билан ўтган оғир ўйиндаги чарчоқ бугун ҳам сезилиб турди.


- Жамоа қисқа фурсат ичида Ўзбекистон кубоги ярим финалида "Андижон" билан ўйнайди. Айни дамда футболчиларнинг тикланиб олишлари учун вақт етарлими?


- Албатта, ҳозир бизда ярим финал ўйинига қадар жуда оз вақт қолди. Бироқ, биз бу учрашувнинг аҳамияти қандай эканини тушуниб турибмиз. Жисмонан ва руҳан чарчоқлар бор, бироқ биз буларни енгиб ўта олишимиз керак.


- Дилшод Йўлдошев ва Даврон Мергановларнинг ҳолатлари ҳақида айтиб ўтсангиз...


- Дилшод Йўлдошев сентябрь ойида сафимизга қайтади. Даврон Мерганов билан ҳаммаси яхши.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика