Latest news

10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  0 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  2 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  0 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  5 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  2 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  14 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  15 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  17 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  10 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2

Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади" News

Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"

Суперлига 12-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Нефтчи" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Икки жамоа ҳам ғалаба қозонишни истади. Ўйинга киришиб кетишимиз бироз қийин кечди. Айниқса ҳимояда хатоларга йўл қўйдик. Шу сабабли, "Нефтчи" вазиятларга эга бўлди. Ўзимиз ҳам вазиятлар яратдик. Улардан фойдаланишимиз керак эди, холос. Ўйин кўпроқ позицион бўлди. Иккинчи бўлимда ҳужумчимизнинг оёғини йиртиб юборишди. Ўша вазиятни такроран кўриб чиқиш керак эди, назаримда. Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади", - деди Февзи Давлетов бугунги баҳс якунлангач.


- "Сурхон" жамоаси яхши ўйин намойиш этди. "Сурхон" жамоаси нега иккита ҳужумчи билан ўйнамаяпти?

- Ҳозирги кунда яхши спорт формасида бўлиб турган биргина ҳужумчимиз бор. Ҳайдаров бироз ўйиндан тушиб қолмоқда. У терма жамоага кетаётгани учун, ўз клубида етарлича ўйин намойиш эта олмаяпти. Шу сабабли, иккинчи ҳужумчимиз йўқ. Абдураҳмонов жуда яхши ўйин намойиш этмоқда. Ҳайдаров бизнинг талабларимизга жавоб бериши керак. Ҳайдаров оптимал спорт формасига қайта олса, биз иккита ҳужумчи билан ўйнашни бошлаймиз.

- "Сурхон" кейинги турда Ғузорга сафар уюштиради. Ушбу учрашувга тайёргарлик режаси қандай?

- Ҳар бир ўйинга тайёргарлик олиб борамиз. Бизда бир ҳафталик тайёргарлик режаси бор. Ҳозир тикланиб олишимиз керак. "Шўртан" кеча ОКМК билан дуранг ўйнади. Сафарда "Шўртан"га ва ОКМКга қарши иккита жиддий ўйин кутиб турибди. Ҳар бир учрашувда жиддий тайёргарлик қўрамиз. Энг муҳими футболчиларни тиклаб олишимиз керак.

- Ҳужумчи жароҳат олди ва майдонни тарк этди. Унинг жароҳати қанчалик жиддий?

- Тез ёрдам хизмати унга ёрдам кўрсатди. Бир ёки икки соатдан сўнг қандай ташхис қўйилганини билиб оламиз. Бу эса Ҳайдаровга яхши имконият.

- Ўнг қанотда муаммолар бордек. Ушбу муаммоларга ечим қидирилмоқдами? Поёнов деярли олдинга ўтмаяпти.

- Абдусаломов спорт формасини тикламоқда. Достон Турсуновни ҳам керакли паллада ўнг қанотда ўйната оламиз. Жумаев ҳам ўйнай олади. Режаларимиз бор. Ўнг қанотимиз активроқ бўлиши керак.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика