Latest news

13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  6 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   0 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  1 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  3 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  11 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  11 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  2 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  6

Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди" News

Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"

"Сурхон" - "Андижон" ўртасидаги Суперлиганинг 26-тур учрашувидан кейин мезбонлар устози Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Февзи Давлетов: "Кетма-кет 3 та мағлубиятдан сўнг футболчиларнинг руҳиятини ўнглаш асосий масала эди. Йигитлар уддалашди. Биринчи бўлимда жуда яхши ҳаракат қилдик. Ўйинни соддалаштириб, тўпни рақибга топширдик ва прессинг орқали ўйнашга уриндик. "Андижон"нинг аввалги баҳслардаги муаммоларини ўрганиб чиқдик. Бу серия қачондир тугаши керак эди. Йигитлар барчасини тўғри бажаришди".

- "Андижон" Чемпионлар лигасининг 3 та ўйинида 3 та дуранг ўйнади. Уларнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Имконият ҳар доим бўлади. Учта ўйин дуранг. "Андижон" гол уришда муаммоларга дуч келяпти. Ҳали имконият бор, курашиш керак.

- Жамоа ёшлари ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ёшларни майдонга тушириш учун ҳисоб яхши эди, бунинг устига рақиб қизил карточка олди. Ёшлар мавсумолди баҳсларида кучли жамоаларга қарши ўйнашган, қачондир уларни майдонга тушириш керак-ку. Тўртинчи голдан сўнг футбол ўйнашдан тўхтаб қолдик, шу нарса бироз ёқмади. Ўша темпда давом этиш керак эди. Йигитларда потенциал бор, асосийси ишлашдан тўхтамаслик лозим.

Rating:    

Comments

   
27 oct 22:56:28
nurali soatov
Ассалому алайкум. Бу уйинда андижонни маглуб демийман. Узим асли кашкадареданман. Кашкадаре футболининг мухлисиман. Хозир андижон ва насаф агир таквим уткизаябди. Шуни хам инобатга олиш керак. Насаф хам ички чемпионатда етарлича уйин куратолмаябди худди андижон каби. Бу жамоаларга келгуси офк ва элите легасидаги уйинларига омад тилаб коламиз.
-1   
27 oct 22:54:45
Б Х
Нефтчиниям майлин ютма мужикларга ухшаб ничья уйнаб келарингчи!!!!!!!!!!!!!!
-1   
27 oct 22:24:20
Sayfuddinovich86
Neftchiniyam yutsin. Surxonga omad !!!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика