Latest news

20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  2 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  10 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   8

Февзи Давлетов: "Жамоам руҳан синиб қолган" News

Февзи Давлетов: "Жамоам руҳан синиб қолган"

Суперлиганинг 3-тури доирасида "Бунёдкор" майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўтган ўйинларда ўзимизнинг хатоларимиз сабабли руҳий ҳолатимизни ёмонлаштириб қўйдик, жамоа руҳан синиб қолди. Бугун ўтказиб юборилган голлардан кейин ҳам агрессив бўлишга ҳаракат қилдик. Бироқ олдинги учрашувларда бизда ҳеч нима ўхшамаганди, шошилавердик. Ўтиш фазаларида бизда кўплаб хатолар кузатилди, шу сабабли бизда ҳужумлар етишмади. Танаффусда сифатлироқ ишлашга ҳаракат қилдик. Гарчи бугун барчамиз бирдам бўлиб ҳаракат қилган бўлсак-да, натижага эриша олмадик. Биринчи бўлимда вазиятлар яратиб, дарвозага зарба бермадик. Унда қандай қилиб гол урамиз? Биз дарвозага зарба бермаяпмиз ва ҳужумда муаммоларимиз кўриняпти. Шу боисдан жамоа руҳан синиб қолди. Мағлубиятга учрадик, ишлашда давом этамиз. Бу ҳолатдан чиқишимиз керак. Исталган ғалаба бизни, футболчиларни, мураббийларни, мухлисларни руҳий тушкунликдан олиб чиққан бўларди. Ғалаба қозонишимиз керак. Иккинчи бўлимда бизда ўйин чизгилари кўринишни бошлади. Биз ғалаба қозонишни истадик, бироқ гол йўқ, натижа йўқ. Чунки дарвозага тўпни тепмаяпмиз. Бу мағлубиятгнинг асосий сабаби.

- "Сурхон"да дарвозабон муаммоси борга ўхшайди. Келаси турда ротацияга қўл урасизми? Артём Потаповга имконият бериш ниятингиз борми?

- Ротация бўлмоқда. Бу борадаги қарорни дарвозабонлар мураббийи чиқаради. Ҳозир дарвозабонларни ўйинга тайёрлашда муаммолар бор. Буни ички муаммо дея оламан. Шу сабабли бу ҳақда ортиқча гапиришни истамайман.

- "Сурхон" ҳужумга ўтяпти. Бироқ ҳужумни кескинлаштирадиган футболчи топилмаяпти. Дейлик бу вазифани "Нефтчи"да Искандеров бажаради. Қишки трансферлар ойнаси вақтида шундай футболчи олиш варианти кўрилмадими?

- Бизда ҳозир асосий эътибор ёшларга қаратилган. Сиз айтган ҳужум позицияси учун Кириллни таркибимизга қўшиб олганмиз. Ўйингача бўлган тайёргарлик жараёнида ўтказилган ўртоқлик ўйинларида бу ишлар ўхшаганди. Бизда ўтган икки ўйиндаги хатолар руҳан зарба бермоқда. Бироқ ўртоқлик ўйинларида биз ҳужумда ҳам ҳимояда ҳам агрессив ўйнадик. Муаммолар кўринмаганди. Бу ерда эса ишлар бошқача кетяпти. Ишлашда, хатоларни тузатишда давом этамиз.

- "Сурхон"ни инқирозли ҳолатда деб ҳисоблайсизми? Агарда ҳа десангиз бу нималар билан боғлиқ?

- Ўтган икки ўйинда биз асосий таркиб билан ўйнамадик. Жароҳатланганлар ва ўйинга тайёр бўлмаганлар бор эди. Учрашувларда хатога йўл қўйганидан кейин футболчилар мухлислар томонидан босимга учрамоқда ва шундан кейин уларда руҳан чарчоқ кузатиляпти. Буларнинг барчасини устида ишласа бўлади. Бу ҳолатни ўзгартиришга ҳаракат қиламиз. Буни йигитлар ҳам тушуниб туришибди. Улар яхши ўйин кўрсата олишади. "Рубин", "Црвена Звезда"га қарши ўйнашди. Бу ерда эса улар ҳар бир хатодан кейин қўрқиб кетишяпти, ишонч пасаймоқда.

- Сўнгги пайтларда ўзбек футболида бир тенденция урф бўлиб қолди: пенальтини ура олмаслик. Ёшлар, ўсмирлар, миллий терма жамоадаги футболчиларимиз пенальтидан гол ура олишмаяпти. Шу сабабли кўпчилик томонидан руҳшунос ишга олиш гап-сўзлари кўпаймоқда. Бугунга қадар Луис Качорри ҳам пенальтидан фойдалана олмаган пайти бўлди. Узоқ йиллик танаффусдан сўнг ўтган ўйинда "Сурхон" ўз майдонига қайтди ва унда трибунадаги мухлислар футболчилар учун босим уюштираётгандек туюлди. Мухлислар ўйин вақтида футболчиларни кўп танқид қилиб туришди. Бу ҳам руҳиятни бузилишидаги бир фактор бўлиб ҳисобланади. Балки руҳшунос ишини қайта тиклаш керакдир?

- Биз бу йўналишда ишлаяпмиз. Руҳшунос жамоага жуда ҳам керак. Йигитлар ҳам буни тушунишади ва бу борада кучли бўла олишади. Бунинг учун барчамиз бирдам бўлишимиз керак. Ўйин олдидан гаплашаётганимизда хато қилсак, буни биргаликда тузатишни айтдик. Бироқ бу бугун амалга ошмади.

- Ўтган мавсум жамоанинг етакчиларидан бири бўлган Ҳумоюн Шербўтаев қачон сафга қайтади?

- Буни шифокоримиздан сўраш керак. Мен билмайман. Бугун ўйинга келган бўлса керак, лекин бугун уни кўрмадик. У яқинда операция бўлди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика