Latest news

20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  1 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  22 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  8 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  3 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  21 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  39

Февзи Давлетов: "Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди" News

Февзи Давлетов: "Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Сурхон"-"Навбаҳор" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам сифатли ва томошабоп футбол кўрсатди. Биринчи бўлимда жуда яхши ўйин кўрсатдик. Иккинчи бўлимда рақиб ҳам ўз кучли томонларини намойиш этди. Вазиятлардан фойдаланиш бўйича камчиликларимиз бор. Жамоамиз мухлисларини ғалаба билан табриклайман.

- "Сурхон" нега 5 та турдан сўнг ўзини ҳақиқий кучини кўрсатаяпти?

- Дастлабки турларда айрим етакчи футболчиларимиз таркибимизда йўқ эди, кеч қўшилишди. Айрим сабаблар шу билан ҳам боғлиқ. Шунингдек, мавсум стартида ҳар қандай жамоада ҳам адаптация оғир ўтиши мумкин. Таркибимизда ёш футболчилар, улар ўйиндан-ўйинга тажриба тўплаб, кучайиб боришади.

- "Сурхон" ҳақиқатдан ҳам биринчи бўлимда жуда яхши ўйнади. Гол бўлмаётгани учун иккинчи бўлимда "В" режани ишга солдингизми?

- Биринчи бўлимда кўп ҳужумлар ташкил этдик. Бироқ, вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда таркибда ротацияларни амалга оширдик. Ҳар икки жамоа ғалаба учун ўйнадик. Пенальтидан гол ура олмаган футболчимиз ўйиндаги вазиятдан ҳисобни очди ва ғалаба голимизни урди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика