Latest news

15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  3 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  3 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  2 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  7 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  2 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  22 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  10

Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас" News

Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сурхон" (2:1) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.


"20-25 дақиқага қадар ўйинни назорат қилдик. Иккинчи голни уриш керак эди. Вазиятлардан фойдалана олмаётганимиздан сўнг ҳимояга ётиб оляпмиз, шу орқали рақиб кўпроқ бўш зоналарга эга бўлмоқда. Биринчи бўлимнинг иккинчи яримда шундай хатоларга йўл қўйдик. Танаффусда эса кўрсатмалар бердим. Иккинчи бўлим стартини муваффақиятсиз ўтказдик. Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас" - дея фикр билдирди Февзи Давлетов учрашув якунлангач.

- "Сурхон" иккинчи таймни анча ёмон ўтказди. Бунга сабаб нима?

- Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг йигитлардан юқорироқ ўйнаш кераклигини айтган эдим. Қанотда охиригача курашиш керак эди. Иккинчи голда эса яхши ижро бўлди. Футбол шундай, 60 ёки 90 дақиқа яхши темпда ўйнайсан, аммо хатолар туфайли барчаси ўзгариб кетади.

- Сиз ўйин давомида кам кўрсатмалар берасиз. Бунга сабаб нима?

- Биз ҳафта давомида футболчиларга кўрсатмалар бериб борамиз. Ўйин вақтида эса бунинг катта аҳамияти йўқ.

- Жаҳонгир Абдусаломов сўнгги дақиқаларда ўйинга қўшилди. Бунга сабаб нима?

- У кўп вақт ўтказиб юборди ва оптимал ҳолатда эмас. Имкон қадар тезроқ оптимал спорт формасига қайтиб олади деган умиддаман.

- Асилбек Жумаев реализация масаласида оқсамоқда. Ушбу фикрга қўшиласизми?

- У жуда катта ҳажмдаги ишни бажаради, аммо вазиятларда фойдаланиши ҳам керак. Вингерлар гол уриши керак. "Андижон" вингерлари гол ура олишди. Жумаев ўз вазиятидан фойдаланиши керак эди.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика