Latest news

22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  3 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  38 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  12 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  3 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2

Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди" News

Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"

Суперлига 14-туридан ўрин олган ОКМК - "Сурхон" учрашувидан сўнг (0:1) меҳмонлар жамоаси бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бизга бу ғалаба жуда керакли эди. "Шўртан" билан ўйиндаги натижада ўзимиз айбдормиз. Бугунги учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик. Биринчи бўлим жуда сифатли бўлди. Икки жамоа ҳам тезроқ гол уришга ҳаракат қилди. Танаффусдан кейин гол урдик, иккинчи голни ҳам уришимиз мумкин эди. Вазиятларимиз ҳам етарлича бўлди. Гол урмаганимиздан сўнг асабийлаша бошладик. Кейин эса ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Йигитлар барча кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Биринчи давранинг сафар учрашувларидаги дастлабки ғалабамизни қўлга киритдик" - дея фикр билдирди Февзи Давлетов бугунги учрашув ҳақида.


- "Шўртан"га қарши ўйиндан сўнг тайёргарликда ва тактикада қандайдир ўзгаришларга қўл урдингизми?


- Ҳа, ўзгариш қилсак бўларди, аммо биз ҳимояда мустаҳкамроқ ўйнашимиз керак эди. Оддий вазиятларда хатоларга йўл қўйдик ва аламли тарзда мағлуб бўлдик. Бугун эса биз ғалаба қозона олдик.


- Иқтидорли Асилбек Жумаев майдонда катта ҳажмдаги ишни бажаради, аммо сўнгги ярим йил давомида Жумаевда реализация масаласида муаммолар кузатилаётган эди. Бугунги гол, ёш футболчига янада кўпроқ гол уришга ёрдам бериши мумкинми?


- У кўп меҳнат қилади, аммо реализация - муҳим жиҳат. Масалан, Европа футболига қаранг, вингерлар бир мавсумда нечта гол уради. Ушбу жиҳат устида янада кўпроқ ишлаши керак. Кўпроқ гол урса, мен фақатгина хурсанд бўламан. Асилбек бугун яхши пасларни ҳам амалга оширди.


- Ўтган ўйинларда жамоада реализация масаласида катта муаммолар кузатилган эди. Бугунги ўйинда ҳам "Сурхон" вазиятлардан фойдаланиш бўйича қийинчиликларга дуч келдими?


- Биз ҳар доим етарлича вазиятлар ярата оляпмиз. Энди "Бухоро"га қарши ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак. Шундан сўнг, реализация масаласида иш олиб борамиз. Бу ишга жиддий ёндашишимиз керак бўлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика