Latest news

21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  8 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  1 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  18 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  16 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  8 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  416 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  2 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  34 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5

Февзи Давлетов: "Биринчи бўлимда устунликка эришган бўлсак ҳам, тўп рақиб дарвозасига кирмади" News

Февзи Давлетов: "Биринчи бўлимда устунликка эришган бўлсак ҳам, тўп рақиб дарвозасига кирмади"

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Сурхон"-"Қизилқум" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Оғир ўйин ўтказдик. Биринчи бўлимда имкониятларимиз кўпроқ бўлди, вазиятлар яратдик. Бироқ, рақиб дарвозасига тўп кирмади. Танаффусдан кейин "Қизилқум" вакиллари ўйинни кучайтиришди. Бизда хатолар кўзга ташлана бошлади. Тўпни назорат қилишги интилдик. Юзага келган имкониятдан фойдаланиб гол урдик ва ғалабага эришдик. 


Жамоа аъзоларини ғалаба учун табриклайман ва олқишлайман. Узоқдан келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга рахмат айтаман.


- Фаррух Икромов алмаштирилишига жароҳат сабаб бўлдими? 


- Ҳа, у озроқ оғриқ ҳис қилди. Шу боисдан алмаштирдик. Эртага кўрикдан ўтади ва у ҳақида аниқ билиб оламиз. 


- "Қизилқум" жамоасининг биринчи даврадаги ва ҳозирги ҳолати бўйича фарқ сездингизми? 


- Ҳа, жамоа ўйинида анчайин ўсиш бор. Биринчи бўлимдаги устунлик биз томонда бўлди. Бироқ иккинчи бўлимда "Қизилқум" вакиллари ўз ўйинларини кучайтиришди. Оғир ғалабага эришдик. 


-"Сурхон" Ўзбекистон кубоги мусобақасида ярим финалга чиқди. Жамоа мақсади кубокка қаратилганми ёки чемпионатгами? 


- Биз ҳар бир ўйинга ғалаба учун тайёрланамиз. Олдимиздаги ҳар бир учрашув финалдек ўтади, бошқача йўлимиз йўқ.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика