Latest news

00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  0 00:00АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Астон Вилла"ни қабул қилмоқда, Ҳусанов ўйинни захирадан бошлади (онлайн ҳисоб)  29 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  0 23:40Ла Лига. "Барселона" – "Мальорка". Таркиблар аниқ!  7 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  2 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  7 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  6 20:15Футзал. Ўзбекистон кубогининг C ва D гуруҳида сўнгги ўйинлар якунланди  0 19:52Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" "Жайхун"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  3 19:28"Футбол олами"." Нефтчи" - "Пахтакор" 0:4 ва бошқа ўйинлар ҳақида  0 19:18"Динамо" — "Нефтчи" учрашуви бошқа кунга қолдирилди  12

Февзи Давлетов: "Биринчи бўлимда ўйинга мослашиш қийин кечди" News

Февзи Давлетов: "Биринчи бўлимда ўйинга мослашиш қийин кечди"

Ўзбекистон кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган "Сурхон" - "Хоразм" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Давралар оралиғидаги танаффусдан кейин биринчи бўлимда ўйинга мослашиш бўйича қийинчиликларга дуч келдик. Узатмаларда хатолар, вазиятларни якунлашдаги камчиликлар кўзга ташланди. Пенальтидан ҳам фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда барчаси жойига тушди, тўп назорати ва аниқликка эътибор қаратдик.  Бу ўйин бизга Суперлига учрашувлари олдидан яхши тайёргарлик бўлди. Ярим финалга чиққан эканмиз, бу бизга ишонч ва мотивация беради. Олға интилишда давом этамиз.

- Амалга оширилган трансферлар ҳақида фикрингиз?

- Биз ўзимиз ҳоҳлаган футболчилар билан ишлашни мақсад қилганмиз. Бизнинг иш услубимизга тушадиган, берилган кўрсатмаларни фаол бажарадиган футболчиларни таркибга жамлашга ҳаракат қилдик.

- Бугунги ўйин учун 10 баллик баҳолаш тизимида неччи қўйган бўлардингиз?

- 7 ёки 8 балл. Чунки, танаффусдан қайтиб олишда камчиликлар бўлади. Бугунги ўйинда бизда ҳам хатолар кузатилди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика