Latest news

22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  3 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  3 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  10 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  7

Февзи Давлетов: "12 та бурчак зарбаси ижро этди, 20 га яқин зарбалар бердик, аммо вазиятдан фойдаланиш борасида оқсадик" News

Февзи Давлетов: "12 та бурчак зарбаси ижро этди, 20 га яқин зарбалар бердик, аммо вазиятдан фойдаланиш борасида оқсадик"

Суперлига 7-тур доирасидаги "Машъал" — "Сурхон" ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Кутганимиздек, "Машъал" бугун майдонда иккинчи рақам остида ҳаракат қилди. Рақиб жарима майдончасига киришга ҳаракат қилган ҳолда, кўп ҳужумлар қилдик, аммо бизга бирозгина агрессивлик етишмади. Ўйиндан кейин статистикага қарадим: 12та бурчак зарбаси тепдик, 20га яқин рақиб дарвозаси томон зарба бердик. Аммо, вазиятдан фойдаланиш бобида оқсадик.


— Ўзингиз айтганингиздек, жуда кўп бурчак зарбалари ижро этдинглар. Аммо, жарима майдончасида улардан фойдаланиш учун бўйдор ўйинчилар етишмадими?

— Бу борада ишлаймиз. Бугун аниқлик етишмади. "Машъал" ўз ҳаракати сабаб бизга яхши ҳужумларни амалга оширишга тўсқинлик қилди. Иккинчи қаватда ўйнай оладиган ўйинчиларимиз бор. "Машъал" иккинчи бўлимда ҳам ҳимояга эътиборини қаратди ва биз учун зоналарни ёпиб қўйди.

— "Сурхон" "Навбаҳор" ва "Андижон"га қарши яхши ўйин кўрсатди, аммо "Хоразм" ва бугунги "Машъал"га қарши ўйинда кўнгилдагидек ҳаракат қилмади. Ўйин танлаб тайёргарлик кўрилмоқдами?

— Ҳар бир жамоанинг ўз ўйин услуби бор. Тўлиқ ҳимоядан ўйнаш ва қарши ҳужумларга урғу бериш "Машъал"га хос жиҳат бўлса керак. Қарши ҳужумлардан бири берилган зарба яхшиямки дарвоза устунига тегди, акс ҳолда ҳисобни тенглаштириш жуда қийин бўлган бўларди. Кузда жамоаларнинг асл ҳолатини кўриб оламиз.



— "Сурхон"да ҳар ўйинда гол уриш учун яхши имкониятлар бўлмоқда. Нега жамоада имкониятлар бўлиб турган пайти ўйиндан келиб чиқиб иккита марказий ҳужумчи билан ҳаракат қилишни танламайди?

— Биз керак бўлса учта ҳужумчи билан ўйнаймиз. Достон Турсунов ҳам ҳужумда ўйнаши мумкин, фақат бироз орқароқда. Ўтган мавсумда ҳам бундай нарсаларни синаб кўрганмиз. Бунга асосан дуранг ёки мағлубият ҳолатида қўл урганмиз. Абдуғофур Ҳайдаров ҳозирча тўлиқ ўйнашга тайёр эмас. У ўз формасини тиклаб олиши керак, ҳозирда унинг майдондаги вақтлари 15-20 дақиқани ташкил қилади. Вингерлар бугун ўз имкониятларидан фойдаланиши керак эди. Асилбек Жумаев қанотдан марказга ўтганди, аммо рақиб буни билган ҳолда унга қарши чора кўрди.

— 29 апрелда Ўзбекистон кубоги доирасида ўз уйида ўйин ўтказади. Шунингдек, 8 майда Суперлига доирасида "Пахтакор" Термизга келади. Бу ўйин мухлислар учун қандай ўтади деб ўйлайсиз?

— Менимча ҳамма келади деб ўйлайман. Жамоамизнинг қандай ўйин кўрсатиши Кубокдаги баҳсга боғлиқ. "Динамо"га қарши ўйинни биринчи ўтказиб олайлик.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика