Latest news

11:54"Реал" икки сабабга кўра Португалия терма жамоаси аъзосидан воз кечди  1 11:27"Интер" "Ливерпуль” ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи  0 10:43Лиам Росеньор: "Челси" футболчилари ҳақида ёмон фикр билдира олмайман"  1 10:02Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"  2 09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  4 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  3 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  5 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  3 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  2 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12

Февзи Давлетов: "Бу қандай содир бўлаётганига ўзим ҳам тушунмаяпман" News

Февзи Давлетов: "Бу қандай содир бўлаётганига ўзим ҳам тушунмаяпман"

Суперлига 2-тури доирасидаги "Қизилқум" — "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Февзи Давлетов: "Икки хил таймлар гувоҳига айландик. Йигитларга ишонч етишмади. Иккинчи бўлимда "Қизилқум" қарши ҳужумга таяниб ўйнади. Бу вазиятдан чиқиш керак".

- Мавсум стартидан аввал кутилмаганда "Сурхон"да бош мураббий ўзгарди. Жамоа дастлабки икки турда ишончсиз ўйин кўрсатмоқда. Буларнинг ортида нима турибди деб ўйлайсиз?

- Биз шу мавзуда йигитлар билан суҳбатлашиб, сабабларини тушунишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда ёмон ҳаракат қилмадик. Психология бўлса керак деб ўйлайман.

- Нега Нимели йўқ?

- Унда жароҳат бор. Яна баъзи футболчилар даволанмоқда.

- Уларнинг жароҳати жиддий эмасми?

- Кейинги ўйиндан аввал уларнинг ҳолатига баҳо бериб, қарор қабул қиламиз.

- "Сурхон" иккинчи таймни яхши бошлади, кийиниш хонасида уларга нималар дедингиз?

- Йигитлар билан жиддий, баланд овозда суҳбатлашиб олдик.

- Биринчи голдан сўнг бугунги ўйинга қилган режаларингиз ўзгариб кетдими?

- Бугун ижобий натижага режа қилиб, ҳужумкор ўйин кўрсатмоқчи эдик. Рақибни прессингга таклиф қилдик, аммо ҳимояда хатоларга йўл қўйдик. Ҳужумкор ўйинни сўраган эдим.

- "Сурхон" март ойининг ўзида яна "Навбаҳор" ва "Андижон" билан ўйнаши керак. Жамоа учун футбол баҳори оғир бошландими?

- Ҳамма билан сифатли ўйин кўрсатиш керак.

- "Сурхон" Нимелига жуда боғланиб қолганми?

- Муҳаммад Али Абдураҳмонов "Пахтакор" билан баҳсда фаол ўйнади. Бугун унга имкон бергандик. Ҳаммасини ўзингиз кўрдингиз.

- Дарвозабон кетма-кет иккинчи тур қўпол хатога йўл қўйяпти.

- Бу қандай содир бўлаётганига ўзим ҳам тушунмаяпман.

- "Қизилқум"дан шундай ўйин кутганмидингиз?

- Албатта. "Бунёдкор"га қарши баҳсни кўрдик, барчасини ўргниб чиқдик.

- Футбол мухлислар учун ўйналади. Уй ўйинларини ўтказиш учун "Сурхон"га Қарши шаҳри яқинроқ эди, нега жамоа Тошкентда ўйнаяпти?

- Бироз кутиб туришимиз керак. Иккинчи даврада жамоа Термизга қайтади.


Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика