Latest news

17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  8 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  7 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  8 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  29 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  8 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   13 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  64

Феррара жангчилари: А Сериянинг янги мавсуми бизни ҳайратга солмоқда News

Феррара жангчилари: А Сериянинг янги мавсуми бизни ҳайратга солмоқда

А серияда янги мавсум бошланганига кўп бўлмай, Феррара провинция жамоаси кўпчиликни ҳайратга солиб улгурди.

СПАЛ Римда дарвозаси мустаҳкамлигини сақлаб қола олди. “Удинезе” билан бўлган учрашувда эса 3 очко тўплашга муваффақ бўлди. Жамоа 3 йил аввал Лига Про/В да иштирок этганидан хабарингиз бор. Ҳозирги кунда Италия А сериясида навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. А Сериясида СПАЛ детектив тарзда юксалди. Аммо, бу Италия учун оддий хол. C2 Сериянинг “Жанкоменсе” жамоаси доимий жойидан кўчиб, Феррарада муқим жойлашди. Жамоаларнинг мураббийи эса икки клубни СПАЛ-2013 номи остида бирлаштириб, C2 Сериясидан жой олишга ҳаракат қилди. Лекин бундан 3 йил ўтиб, жамоа олий италиян дивизонига “ёриб киради” деб, ким ўйлабди дейсиз?!


“Беневенто”дан фарқли равишда, оқ-кўк ранглилар А Серияси мавсумининг олий дивизонида 20 мавсумни ўтказиб, биринчиликни қўлга киритди. Бу кўпчиликнинг бироз ёдидан кўтарилган бўлиши мумкун. Чунки, “спалликлар” А Сериясида 40 йил аввал фаолият юритган бўлса, Б Сериясини 24 йил аввал тарк этган. Жамоанинг олий ютуғи финал кубогига йўлланмани қўлга киритгани, шунингдек, 1959-1960-йиллардаги мавсумда 5-ўринга лойиқ деб топилгани бўлди. 4 йил ўтиб, марказий ярим ҳимоячи Фабио келгандан сўнг, жамоа жаҳон чемпионлигида барча клубларни мағлуб этиб, Россияга йўл олди. Дарҳақиқат, Фабио Капелло футболдаги катта йўлини СПАЛда бошлаган. Фабио Капелло — “эстенси” билан боғлиқ бўлган энг жарангдор исм. У Феррарада нафақат ижодини бошлаган, балки унда бир қатор ютуқларга ҳам эришган. СПАЛ 5-ўринни эгаллаган йилда унинг таркибида ўзининг биринчи ва охирги мавсумида “Интер”нинг бўлажак сардори ва 3 карра жаҳон чемпиони Армандо Пикки ҳам бўлган. “Наполи”, “Лазио” ва “Аталанта” нинг бош мураббийи Эдуардо Рейя оқ-кўк рангли футболкада беш мавсум ўйнади. “Кьево”нинг афсонавий футболчиси Серджио Пелиссье Феррара вилоятида мавсум олди ва 44 ўйинда 17та гол урган. Мураббийлик соҳасида эса оқ-кўк кийимлилардан Жанни Де Бьязи ва “Ювентус”нинг ҳозирги кундаги бош мураббийи ҳам Албания Евро-2016 орқали оммага танилган. Аллегри “Алянезе” СПАЛни ортда қолдириб, C1 Сериясида 5-ўринни эгаллади ва “Гросетто”га йўл олди.


СПАЛнинг юксалиши Леонардо Семпличи номи билан боғлиқ. У ижодининг асосий қисмини C Сериясида ўтказиб, марказий ҳимоячи вазифасида ўйнаган. Шундай бўлса-да, у ўзида мураббийлик қобилиятини шакллантира олди. У “Ареццо”да тинимсиз равишда шуғулланди ва Флоренциянинг “Пиза”сига қайтишдан аввал “Фиорентини” примаверасига раҳбарлик қилди. 3 мавсум ичида у ўзини яхши мураббий эканлигини кўрсатди. Италия ёшлар терма жамоаси ўртасидаги кубок ва суперкубокда ғалаба қозонишга улгурди. Семпличи биринчи мавсумда жамоаси билан 4-ўринни олган бўлса-да, аммо келаси йилда Б Сериясига кўтарила олди. Ёш футболчилар билан ишлаш унга катта фойда келтирди. Айнан шу сабаб, у ўйинчилар билан қандай муомалада бўлиш ва қай тарзда уларнинг бор маҳоратини юзага чиқариш сирларини билиб олди. Мавсум бошланишидан олдин СПАЛ тобора мустаҳкамланиб олишни истарди. Аммо молиявий имкониятлари йўл қўймагани учун айнан керакли позициялардаги футболчиларни сотиб олишни мақул кўрди. Жамоага А Сериясида кўп фаолият юритган тажрибали Дел Гроссо, Англиядан эса ҳужумчи Антенуччи келди ва “Торино”дан иқтидорли Кевин Бонифаци ижарага олинди. Жамоанинг асосий қисмида ўтган мавсум схемаси ҳамон сақланиб қолган ва бу билан ғалаба қозониш бироз ғалати бўлар эди. Ҳа, СПАЛ кутилгандек ўйинни бошлади. 6та учрашувда бор йўғи бир маротаба зафар қучди. Лекин, Семпличи ўзини кўрсатиб, вазиятни ўнглашга эриша олди. Футболчилар қайсидир маънода, Б Серияси ҳавосига кўникиб олишди ва бош мураббий режаларини амалга ошира бошлашди. Антенучи мунтазам равишда зарба берди, Лиццари ва Бегетто эса тез ҳаракатланди, стадион марказида эса Арини ўйинни бошқариб турди. Бундан ташқари, “Ювентус”да Буффоннинг вориси сифатида ўзини яхши кўрсата олган дарвозабон Мерет “Аззурри скуадра” нинг манзилини кўришга муваффақ бўлди ва Джанлуиджи билан танишди. Ниҳоят, СПАЛ “Верона” билан ўта муросасиз кураш олиб бориб, чемпионатда биринчи ўринни эгаллади. Семпличининг 11та жамоаси икки мавсумнинг ўзида C1 Сериясидан А Серияга ўта олишга эришди.


Ўтган йилдан фарқли ўлароқ, жорий йилнинг ёз фаслида Леонардо Семпличи ва спорт жамоаси раҳбари Чезаре Бутелли янгиланган жамоалар ўртасида жиддий ўйин олиб боришди. Аммо бу йўқотишларсиз бўлмади. Дел Гроссо билан Дзигони “Венеция”га, Арини “Кремонезе”га, иқтидорли Беготто эса “Дженоа”га ўтиб кетди, Бонифаци эса “Торино”га қайтди. Бу футболчиларнинг ҳар бири СПАЛга ёрдам бериши мумкун эди. Дел Гросс ва Дзигони жамоадан кетиши кўпчиликни ҳайратга солиб қўйди. Лекин, етакчилик бошқарувини бериш керак эди, назаримизда. Ахир, жамоа қўлидан келганча бор маҳоратини ишга солди-ку?! Фақатгина молиявий аҳвол жамоани фаол тарзда ишлашига тўсқинлик қилди. Лекин Бутелли бир-биридан иқтидорли бўлган, шу билан бирга А Сериясида қатнашган футболчиларни ижарага бера бошлади. Бу эса ўз навбатида, молиявий аҳволни яхшилашга қаратилган самари йўллардан бири эди. “Болония” Вивиани, Иконму ва Риццони, “Ювентус” ажойиб ҳимоячи Мателлони, “Торино” эса дарвозабон Гомисни ижарага олди. Кутилмаганда, “Кальяри” жамоасидан Сардинияда ўзини ёмон хулқ-атвори билан танилган Саломон келди. Умуман олганда, СПАЛ ўз жамоасида бир вақтнинг ўзида учта ҳужумчи ўйнашини хоҳлаган эди. “Сампдория” деярли тажрибага эга бўлмаган Бонацоллини ижарага олди. Аммо, Палоски ва Борреллонинг келиши бироз қизиқиш уйғотди. Алберто ўтган мавсумда муваффақиятсизликка учради, лекин ҳозир ўзини ўнглаб олищга ҳаракат қилмоқда. Марко эса “Каляри” бош мураббийи Растелли билан алоқалари ёмонлашди.


СПАЛ Италияни аллақачон ҳайратлантиришга улгурди ва Семпличи жамоасини сустлаштирмаслигини айтди. Шубҳасиз, оқ ва кўклар омон қолиш учун кураш олиб бормоқда. Аммо мавсум бошланиши жамоада бир нишон борлигини кўрсатди. Эслатиб ўтамиз, бир йил аввал “Пескара” ва “Кротоне” жамоалари омадсизлик билан ўйин бошлаган эди. Унда “Каляри” А Сериясидаги ҳақиқий ниятларни дарҳол кўрсатиб берди. Эслатиб ўтамиз, бир йил олдин “Пескара” ва “Кротоне” мавсумдаги ўйинларнинг бошидаёқ муваффақиятсизликка учраган, аммо, “Каляри” дарҳол А Сериясидаги ниятларини қайд этган. Икки йил олдин “Карпи” тажрибаси ва ўтган мавсумда ўтказилган “Кротоне”нинг натижаларига кўра, яхши натижа қайд этилмаган бўлса-да, бош мураббийни, айниқса у жамоанинг яратувчиси бўлса, кўксидан итариш ва уни ҳайдаб юборишдан аввал барча тарафдан салбий ва ижобий томонларни кўриб чиқиш керак. СПАЛ ўйинлари бир маромда олиб бормагани ҳисобига, етакчилигини тиклаб олиши бироз мушкул бўлади. Шунга қарамай, агар Семпличи жамоаси юқоридан қўллаб-қувватланса, СПАЛ аввалгидек, бутун Италияни яна ҳайратга сола олади.

Муаллиф: Сергей Румянцев

Нозима Зарипова таржима қилди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика