Latest news

16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  0 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  6 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  4 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  11 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  13 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  5

Фернанду Сантуш: "Германиядан қўрқмайман" News

Фернанду Сантуш: "Германиядан қўрқмайман"

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш Евро-2020 гуруҳ босқичининг 2-турида Германия билан ўтадиган ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Германия билан дуранг ёмон натижа ёмонмас? Португалия билан ҳатто Германия каби жиддий жамоалар ҳам ҳисоблашишга мажбур. Улар бизнинг футболимизни ва юлдузларимизни яхши билишади. Шу билан бирга, улар бизни мағлуб этамиз деб ўйлаши мумкин, аммо дунёда ҳеч ким ҳозирда Португалия турнирда қолиб кетади деб айтмайди. Германия фантастик жамоа, уларда ажойиб ўйинчилар бор, учрашувларда устунлик намойиш этишади ва тўпга эгалик қилишади. Аммо мен Германиядан қўрқмайман. Биз уларнинг футболчиларини ҳурмат қиламиз, аммо ғалаба қозонишга қатъий қарор қилдикми, албатта бунга эришамиз.

Венгрияга қарши яхши футбол намойиш этдик — яхши ҳужумлар ташкил қилдик, дарвозамизни ҳимоя қила олдик, рақибга босим ўтказдик, имкониятлар яратдик. Германия ҳам Францияга қарши яхши ўйин ўтказди, эслатишим мумкин, французлар амалдаги жаҳон чемпионлари. Немислар фақат автогол натижасида гол ўтказиб юборишди, якуний ҳисоб ўйиннинг тўлиқ суратини акс эттирмади. Шанба куни биз ғалаба қозонишни хоҳлаймиз, ғолиб чиқишимизга ишонамиз, ушбу баҳснинг калити қўлимизда.

Мен нафақат Роналдуни, балки бутун жамоани рағбатлантиришим керак. Роналду биз билан эканлиги жуда яхши, биз у билан фахрланамиз, аммо у якка ўзи ғалаба қозона олмайди. Жамоавий ўйин бизнинг кучимиз бўлиши керак, биз чин юракдан ўйнашимиз керак", — дейди Сантуш.

Эслатиб ўтамиз, Португалия — Германия тўқнашуви 19 июнь куни соат 21:00 да старт олади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика