Latest news

10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  1 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  3 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  3 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  14 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  10 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  92

Фернандеш: "Роналдунинг ҳаётига ҳам, қарорларига ҳам аралашмоқчи эмасман" News

Фернандеш: "Роналдунинг ҳаётига ҳам, қарорларига ҳам аралашмоқчи эмасман"

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Бруну Фернандеш ҳужумчи Криштиану Роналдунинг жамоада эмаслиги ҳақида гапирди.

"Роналду мураббийга, клубга нималар деганини ҳам, унинг миясида қандай ҳаёллар борлигини ҳам, кетишни истайдими ёки йўқ, ҳеч нимани билмайман. Бу ҳақда ундан сўрамадим.

Криштиану ўтган мавсум бизнинг тўпурар бўлди, бизга кўплаб голлар уриб берди. Бироқ унинг ҳолатга қандай қараётганини билмайман. Қарорни клуб ва Роналду қабул қилади.

Роналдунинг оиласида муаммолар борлигини барча билиб турибди. Унинг шахсий ҳаётига ҳурмат билан қараш, бу борада безовта қилмаслик керак. Машғулотларга келмай қолганида ундан оиласи ҳақида сўрагандим. У менга ҳолатни тушунтириб берган.

Роналдунинг ҳаётига ҳам, қарорларига ҳам аралашмоқчи эмасман. Барчанинг қарорини ҳурмат қиламан", - деди Фернандеш.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика