Latest news

23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:57ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  5 22:52Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди"  4 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  13 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  1 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  73 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  3

Фергюсоннинг автобиографиясидан 45та хато топишди News

Фергюсоннинг автобиографиясидан 45та хато топишди

Ўқувчилар «Манчестер Юнайтед» футбол клуби бош мураббийи Алекс Фергюсоннинг «Менинг автобиографиям» номли китобидан камида 45та хато топишди. Бу ҳақда Британиянинг The Daily Mirror нашри хабар бермоқда.
Газета маълумотларига кўра, Hodder and Stoughton нашриёти автобиография матнидаги хатолардан норози бўлган ўқувчилардан бирига, агар у китобни қайтариб берса, китоб пулини қайтариб беришга рози бўлган. Нашриёт бош директори Жейми Ходдер-Уильямс ушбу ўқувчига ёзган хатида, китобда ноаниқликлар борлигини тан олган. Ноширнинг сўзларига кўра, Фергюсоннинг автобиографияси бир неча бор текширувдан ўтган, шунга қарамай хатолардан барибир қочиб қутилиб бўлмаган.

Кўплаб ҳолатларда хатоликлар у ёки бу воқеа йилининг хато кўрсатилиши билан боғлиқ. Масалан, Фергюсон унга кардиостимуляторни 2002 йил апрелида ўрнатишганини ёзган, аслида эса бу воқеа 2004 йил мартида бўлган.

Шунингдек, Фергюсон Райан Гиггзнинг «Юнайтед»да дебют қилгани ёши борасида ҳам адашган – унинг ёзишича уэльслик футболчи илк бор жамоа сафида майдонга тушганида 16 ёш бўлган, аслида эса Гиггз «Юнайтед»да дебют қилганида 17 ёш бўлган. Бундан ташқари, китобда «МЮ» 2001 йили Яп Стамни «Рома»га сотгани ёзилган, аслида эса голландиялик ҳимоячи Римнинг бошқа бир жамоаси – «Лацио» билан шартнома имзолаган.

Шотландиялик мураббий ўз китобини 22 октябрь куни тақдим этган эди. Савдоларнинг биринчи ҳафтасида 115 минг 547 дона «Менинг автобиографиям» сотилди ва нон-фикшн жанридаги савдоларнинг янги рекордига айланди.

Фергюсон 1986-2013 йиллар давомида «Манчестер Юнайтед»га устозлик қилган. Шотландиялик мутахассис жамоа билан бирга 13 марта Англия чемпионатида ғолиб чиққан, беш марта мамлакат Кубогини қўлга киритган ва икки марта Чепионлар лигасида ғалаба қозонган. Фергюсон жамоадан кетиши ҳақида 2013 йил майида эълон қилди. Шу вақтгача «Эвертон»да ишлаб келган Дэвид Мойес эса «МЮ»нинг янги устозига айланди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика