Фердинанд МЮга Кейнни сотиб олишни маслаҳат бермоқда
10 jan 2023 20:12
News
Фердинанд МЮга Кейнни сотиб олишни маслаҳат бермоқда
Англия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанднинг фикрича, "қизил иблислар" "Тоттенхэм" ҳужумчиси Ҳарри Кейнни сотиб олиши керак.
"Манчестер Юнайтед", Кейнга таклиф билан чиқ. "Тоттенхэм" мухлисларидан узр сўрайман, аммо клубингиз ҳеч нарса ютмайди. Ҳарри бу жамоада совринсиз қолиб кетади. Ҳа, сиз унинг учун йирик миқдорда пул тўлашингиз керак бўлади, аммо бунинг эвазига МЮ доимий равишда гол урадиган футболчини олади. Кейн "Юнайтед" учун жуда фойдали бўларди", – деди Фердинанд.
Кейн "Тоттенхэм"да 2011 йилдан бери тўп тепиб келмоқда. Унинг "шпорлар" билан амалдаги келишуви 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
29 ёшли англиялик футболчи жорий мавсум Лондон клуби таркибида барча турнирлар доирасида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Transfermarkt портали уни 90 миллион еврога баҳолаяпти.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Comments