Latest news

18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  8 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  7 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  3 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11

Фердинанд "Арсенал" футболчисини Англияда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб атади News

Фердинанд "Арсенал" футболчисини Англияда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб атади

Фердинанд турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган "Арсенал" юлдузларидан бирини мавсумнинг энг самарали ҳаракатланаётган ўйинчиси сифатида кўрсатди.

Жорий футбол мавсумининг биринчи қисмида барчанинг тилидан тушмаган Эрлинг Ҳоланд ўзини қайта кашф эта олмаётган бир паллада собиқ футболчи "тўпчилар" аъзоси Мартин Эдегорни Премьер-лигада бошқалардан яхшироқ ўйнаётганини таъкидлади. Норвегиялик футболчи "Арсенал"да сардор сифатида биринчи йилини ўтказмоқда ва жамоани кутилмаган чемпионлик титули томон етакламоқда. Лондон клуби чемпионат турнир жадвалида энг яқин таъқибчиси "Манчестер Сити"дан 8 очко олдинда бормоқда, улар лигада атиги битта ўйинда мағлубият аламини тотишди. Уларнинг муваффақияти замирида марказий ярим ҳимояда ўйнаётган янги сардор турибди. У якшанба куни Шимолий Лондон дербисида "Тоттенхэм"га қарши ўйинда иккинчи тўпни киритди ва умумий голлари сонини 8 тага етказди.

24 ёшли футболчининг ўйини шуни кўрсатадики, у йил сўнгида энг яхши футболчи бўлиш учун асосий номзодлардан бири бўлади. "Реал" асосий таркибидан жой олиш учун курашганидан тортиб "Арсенал"да етакчилардан бирига айланишигача бўлган йўлни босиб ўтган футболчини Фердинанд ҳозирдан энг яхши, дея мақтади: 

"Эдегор ақлдан озган. Биласизми, менга Эдегорнинг нимаси ёқади? Унинг саёҳати. У 16 ёшида суперюлдуз эди. "Реал" томонидан сотиб олинганди ва уни ҳамма навбатдаги юлдуз, деб атарди. У ҳаётининг бу қисмисиз ҳозирги болага айлана олмас эди.

Синовлар ва қийинчиликлар бўлди, умидлар ҳам йўқ эмасди. Тўсатдан у ўзини камтар тутиб йўлини ижарада давом этишга қарор қилди.

Ҳозир шуни айтишим мумкинки, у мен учун мавсумнинг энг яхши футболчиси. У Ҳоланд қилган ишни қилди, зўр ўйнади. Агар Ҳоланд яна голлар уришда давом этса, Эдегор ҳозиргидек давом эттирса ва "Арсенал" лигада ғалаба қозонса, у йилнинг энг яхши футболчиси бўлади", – деди Рио Фердинанд.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика