Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо
27 jul 16:57
News
Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо
"Ал Насср" "Челси"нинг 25 ёшли ҳужумчиси Жоау Феликс трансфери бўйича келишувга эришди.
Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Манбага кўра, трансфернинг дастлабки қиймати 30 млн еврони ташкил қилади, бироқ бонусларни ҳисобга олган ҳолда бу сумма 50 млн еврога кўтарилиши мумкин. Португалиялик футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун учиб кетишга, кейин эса Саудия клубига қўшилишга рухсат олди.
Феликс "Челси"га 2024 йилнинг ёзида Мадриднинг "Атлетико" клубидан ўтганди. Ҳужумчи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Милан"да ижара асосида ўтказди. Футболчининг Лондон клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 20 млн еврони ташкил этади.
Link :
Source : x.com/FabrizioRomano
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
Comments