Latest news

13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  2 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15

Федор Емельяненко "ASIAN FIGHT"га ташриф буюрмайдими? News

Федор Емельяненко "ASIAN FIGHT"га ташриф буюрмайдими?

9 сентябрь куни Тошкентда микст силат бўйича халқаро "ASIAN FIGHT" турнири ташкил қилинишидан хабарингиз бор.

Бугун турнир ташкилотчилари томонидан мусобақага аталган янги постер тақдим этилди. Ушбу расмда фаҳрий меҳмонлар сифатида ташриф буюрадиган юлдузлар ичида россиялик аралаш қоидалар жангчиси Федор Емельяненконинг йўқлиги кўплаб саволларни юзага келтирмоқда.

Турнир ташкилотчиларининг www.olamsport.com сайтига маълум қилишларича, айни пайтда россиялик спортчининг мамлакатимизга ташриф буюриши сўроқ остида. У айни пайтда тайинли жавоб бераётгани йўқ. Шу сабабдан ҳам, ташкилотчилар таваккал қилмоқчи эмаслар.

Аммо, суратга жойлаштирилган бошқа юлдузлар Жан Клод ван Дамм ва Жефф Монсонлар юртимизга келиши аниқ. Яқин соатларда Ван Даммнинг Ўзбекистон аҳлига йўллаган саломини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Шуни ҳам мамнуният билан эълон қиламизки, жанг оқшомига россиялик хонанда Лок Дог ташриф буюриши режалаштирилган. Шунингдек, ўша куни ўзбек ва қўшни давлат эстрада юлдузлари ўз чиқишларини намойиш этадилар.

Кечанинг асосий воқелиги албатта 8 нафар ўзбек жанг санъати усталарининг рақибларга қарши жанглари бўлади. Ушбу тўқнашувларда юртдошларимизни қўллаб-қувватланг.
Ўзбекистонда илк маротаба ташкил қилинаётган бундай жанг оқшомини бевосита кузатиб бориш имкониятини қўлдан бой берманг!


Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика