Latest news

20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  0 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  3 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  2 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  11 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  11 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  5

Федерико Вальверде: "Реал" либоси сизни янада улуғ ва кучлироқ қилади" News

Федерико Вальверде: "Реал" либоси сизни янада улуғ ва кучлироқ қилади"

"Реал" Мадрид ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасидаги "Арсенал"га қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Сиз бу клубни ҳимоя қилаётганингиздан, бу футболкани кийганингиздан хурсанд бўлишингиз ва фахрланишингиз керак. "Реал" либоси сизни янада улуғ ва кучлироқ қилади. Майдонга чиққанингизда, трибунада одамларни кўрганингизда, Чемпионлар Лигаси ва "Реал" мадҳияларини эшитганингизда, оёқларингиздаги бу оғриқлар унутилади. Майдонга ғалаба қозониш истаги билан чиқасиз", – деди Вальверде.

Вальверде, шунингдек, ЕЧЛда "Реал" билан қўлга киритилган икки ғолибликни эслади. У биринчи чемпионлик кўплаб камбэклар туфайли алоҳида аҳамиятга эга бўлганини таъкидлади.

"Тўғрисини айтсам, биринчи ғалаба доимо ўзгача бўлади, у сизнинг хотирангизда абадий қолади. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам биз доимо ғалабаларга чанқоқмиз, ҳар доим ғалаба қозонишни ва титулларни қўлга киритишни хоҳлаймиз", – дея қайд этди футболчи.

Бундан ташқари, уругвайлик хавбек илгари Тони Кроос кийган 8-рақамни танлаш қарори ҳақида ҳам гапирди.

"Аввалига рафиқам билан бу ҳақда гаплашдим, Тонига ҳурмат юзасидан бу рақамни олишни истамадим, чунки у клубда катта из қолдирди. Агар менга боғлиқ бўлганида, NBA'даги каби уни осиб қўйган бўлардим", – деди Федерико.

"Арсенал"га қарши ЕЧЛ чорак финалининг илк учрашуви 8 апрель куни, жавоб ўйини эса 16 апрель куни ташкил қилинади. Агар "Реал" ярим финалга чиқса, "Астон Вилла" – ПСЖ ўйини ғолиби билан тўқнаш келади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика