Latest news

00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  6 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  21

"Файзуллаевга яна бир мавсум ЦСКАда ўйнашни маслаҳат берган бўлардим" News

"Файзуллаевга яна бир мавсум ЦСКАда ўйнашни маслаҳат берган бўлардим"

Россиялик таниқли мураббий Александр Тарханов ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаевнинг Европа клубларидан бирига кетиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

2024 йилнинг қишида 20 ёшли ўзбекистонлик футболчига кўплаб жамоалардан қизиқиш бўлгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.



"Аббос нафақат Осиё Кубогида, балки ЦСКАда ҳам яхши ўйнади. У сифатли, техникаси зўр футболчи ва интеллекти юқори. Умуман олганда, кўплаб фазилатлар мавжуд. ЦСКА ҳамма ҳам ўйнаб кетолмайди, айниқса, дарҳол. Мослашиш учун вақт керак. Файзуллаев эса дарҳол ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди.

Кўрамиз, у бундан кейин қандай ишлайди. Ҳозир еврокубоклар йўқлиги ачинарли. Агар улар бўлганида Файзуллаев ўзини янада яққол кўрсатган бўларди. Бироқ ҳозир ҳам уни кузатишади, чунки у Осиё Кубогида яхши ўйнади. Ўзбекистон финалга чиқа олмаган бўлса-да, у барибир ажралиб турди ва гол урди. Менимча, у ҳали тажриба учун ЦСКАда қолиши ва кейинги мавсумда ҳам шу ерда ўйнаши керак", – деди Тарханов.

Файзуллаев 2023 йилнинг августида "Пахтакор"дан ЦСКАга ўтганди. Футболчи армиячилар сафида 18 та учрашувда 2 та гол урди ва 9 та голли пас узатди.

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика