Latest news

09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   2 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  0 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  10 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  27 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  27 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  12 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  9 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28

"Файзуллаевга яна бир мавсум ЦСКАда ўйнашни маслаҳат берган бўлардим" News

"Файзуллаевга яна бир мавсум ЦСКАда ўйнашни маслаҳат берган бўлардим"

Россиялик таниқли мураббий Александр Тарханов ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаевнинг Европа клубларидан бирига кетиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

2024 йилнинг қишида 20 ёшли ўзбекистонлик футболчига кўплаб жамоалардан қизиқиш бўлгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.



"Аббос нафақат Осиё Кубогида, балки ЦСКАда ҳам яхши ўйнади. У сифатли, техникаси зўр футболчи ва интеллекти юқори. Умуман олганда, кўплаб фазилатлар мавжуд. ЦСКА ҳамма ҳам ўйнаб кетолмайди, айниқса, дарҳол. Мослашиш учун вақт керак. Файзуллаев эса дарҳол ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди.

Кўрамиз, у бундан кейин қандай ишлайди. Ҳозир еврокубоклар йўқлиги ачинарли. Агар улар бўлганида Файзуллаев ўзини янада яққол кўрсатган бўларди. Бироқ ҳозир ҳам уни кузатишади, чунки у Осиё Кубогида яхши ўйнади. Ўзбекистон финалга чиқа олмаган бўлса-да, у барибир ажралиб турди ва гол урди. Менимча, у ҳали тажриба учун ЦСКАда қолиши ва кейинги мавсумда ҳам шу ерда ўйнаши керак", – деди Тарханов.

Файзуллаев 2023 йилнинг августида "Пахтакор"дан ЦСКАга ўтганди. Футболчи армиячилар сафида 18 та учрашувда 2 та гол урди ва 9 та голли пас узатди.

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика