Latest news

16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  0 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  7 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  1 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  11 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  18 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  4 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  4 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  3

Файзулла Қамбаров: “Гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди” News

Файзулла Қамбаров: “Гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди”

Олий лига йигирма олтинчи туридан жой олган олган “Қизилқум” — “Бунёдкор” жамоалари (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар ҳимоячиси Файзулла Қамбаров ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
— Анчадан бери “Бунёдкор” жамоаси билан бундай мазмунли ўйин намойиш этмагандик, — деди Файзулла Қамбаров. — Тўғри, биринчи бўлимда бироз қийин бўлди. Аммо танаффусдан сўнг кўрсатган ўйинимиздан ўзимизнинг ҳам, мухлисларимизнинг ҳам кўнгли тўлди менимча. Қайд қилинган натижа озгина дилимизни хира қилгани ҳам бор гап. Ахир гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди. Ҳужумчиларга қўлимдан келганича ёрдам беришга уриндим. Ҳатто стандарт вазиятлардан бирида дарвозани нишонга олдим. Бироқ рақиб посбони маҳорат кўрсатди.

Муҳими, бу йилги мавсумни бир мунча яхши ўтказяпмиз, деб бемалол айтса бўлади. “Бунёдкор”, “Насаф”, “Пахтакор” каби етакчиларга қарши ғалаба учун ўйнаш мумкинлигини амалда кўрсата олдик. Амалдаги мавсум жамоамиз учун катта тажриба ва синов бўлаётганини айтишни истардим.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика