Latest news

01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  14 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2

Фахрийлар ўртасида катта турнир. Бугун қуръа ташлаш маросими ўтказилди News

Фахрийлар ўртасида катта турнир. Бугун қуръа ташлаш маросими ўтказилди

Юртимизда фахрийлар футболига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу йилнинг 25 декабрь ҳамда 2022 йилнинг 15 январь оралиғида Тошкентда фахрийлар ўртасида турнир бўлиб ўтади. Мусобақа Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 30 йиллиги ҳамда "14 январь - Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан ташкил қилинмоқда. 

Бугун 16та жамоа иштирок этадиган мазкур турнирга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа тартибига кўра, фахрийлар ўртасидаги чемпионатда кучли саккизликни эгаллаган жамоалар кейинги саккизталик жамоалар орасидан ўз рақибларини билиб олишди.

 


25 декабрь, шанба

9:00. "Сардор Ветеран" - "Узинтер"

10:00. "Олмазор" - "Олимп"

11:00. "Бургут" - "СардорУз"

12:00. "Евротим" - "Биллур"

26 декабрь, якшанба

9:00. "Спартак" - "Қорақамиш"

10:00. "Полёт" - "Фахр"

11:00. "Метрострой" - "Ўзгариш"

12:00. "Интерспорт" - "Юнусобод"

Демак, дастлабки босқич ўйинлари 25-26 декабрь кунлари "Обод" стадионида бўлиб ўтади. Мусобақа регламентига кўра, ғолиблар кейинги босқичга йўл олади, мағлублар турнир билан хайрлашади. Биринчи босқич якунлангач, кейинги босқич учун алоҳида қуръа ташланади. 

Мусобақа Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси томонидан тасдиқланган "Фахрийлар ўртасида футбол мусобақаларини ўтказиш" регламентига биноан ўтказилади. Регламентга амал қилмаган жамоа(лар) турнирга қатъиян қўйилмайди. Мусобақада 1982 йил туғилган ва ундан катта футболчилар иштирок этади. 


Қуръа маросимида Ўзбекистон "VETERAN" жангчи фахрийлар бирлашмаси раис ўринбосари Султонов Рустам Султонович сўзга чиқиб, барча иштирокчи жамоаларга омад тилади. Шунингдек, мусобақанинг асосий ташкилотчиси - Ўзбекистон "VETERAN" жангчи фахрийлар бирлашмасининг спорт ишлари бўйича раис маслаҳатчиси Нуриддин Бобоев жамоаларни мусобақа регламенти билан таништириб ўтди. Қуръа ташлаш маросимида таниқли собиқ ҳакам Рустам Саидов ва иштирокчи жамоалар мураббийлари иштирок этди. 

Мазкур мусобақанинг бош ташкилотчиси Ўзбекистон "VETERAN" жангчи фахрийлар бирлашмаси бўлиб, турнир Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси, Мудофаа Вазирлигининг фахрийлар ишлари бўйича Марказий кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика