Latest news

22:31ЕЧЛ. "Қайрат" Олмаотада "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  0 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  3 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  8 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  10

“Фахрийлар кубоги” турнири давом этади. Навбат 50 ёшдан ошганларга News

“Фахрийлар кубоги” турнири давом этади. Навбат 50 ёшдан ошганларга

Ўзбекистон футбол асоциаcияси томонидан ташкил этилган, фахрий футболчилар ўртасидаги “Фахрийлар кубоги” турнири давом эттирилади.

Бу сафар 50 ёшдан ошган фахрий футболчилар соврин учун курашадилар.

Водий минтақасида Андижон ҳамда Наманганлик фахрий футболчилар турнирда иштирок этмасликларини маълум қилишди. Энди финал босиқичига чиқиш учун кураш фақат Қўқонлик ва Фарғоналик фахрийлар ўртасида бўлиб ўтади. Бугун Қўқондаги “Марказий” стадионида Қўқонлик ҳамда Фарғоналик фахрийлар ўртасидаги минтақавий саралаш учрашуви бўлиб ўтди. Об-ҳавонинг совуқ бўлишига қарамай учршув қизиқарли курашларга бой тарзда бўлиб ўтди. Фарғоналик фахрийлар сафида Салим Зокиров (дарвозабон), Рустам Дўрмонов, Зайлобиддин Бурхонов, Шуҳрат Назиров, Фарҳод Эргашев каби футбол фахрийлари майдонга тушишган бўлса, Қўқонликлар таркибида Зоҳид Нурматов, Азамат Ашурматов, Жамолиддин Тожибоев, Муҳаммад Шокиров, Акмал Ортиқов каби мухлисларга яхши таниш бўлган фахрий футболчилар тўп суришди.

Қизиқарли ўтган баҳс 3-2 ҳисобидаги Қўқонликларнинг ғалабаси билан якун топди. Қўқонликлардан голларни Муҳаммад Шокиров, Азамат Ашурматов пенальтидан ҳамда Рустам Турсуновлар киритишди. Фарғоналик фахрийлар жамоасидан эса Шавкат Зияев икки марта мезбонлар дарвозасини ишғол қилди.

Энди 24 ноябрь куни Фарғона шаҳрида ҳар икки жамоа иштирокида жавоб ўйини бўлиб ўтади. Икки ўйин натижасига кўра ғолиб бўлган жамоа Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Фахрийлар кубоги” турнирининг финал босиқичига йўл олади.


Акрамжон Мамадалиев.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика