Фати “Эль-Класико” тарихига кирди
19 dec 2019 09:05
News
Фати “Эль-Класико” тарихига кирди
“Барселона” вингери Ансу Фати Ла Лига доирасида “Реал”га қарши ўйинда иштирок этди.
Учрашувнинг 83-дақиқасида Фати Антуан Гризманн ўрнига майдонга тушди. Натижада Ансу 1941 йилдан буён “Эль-Класико”ларда иштирок этган энг ёш футболчи бўлди. У кеча 17 ёш 48 кунлик эди. 1941 йилги рекорд эса Висенте Мартинесга тегишли бўлиб, у 16 ёш 278 кунлик вақтида класикода майдонга тушганди.
Link :
Source : Twitter/MisterChip
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments