Фати 323 кундан сўнг майдонга тушиб, "Леванте" дарвозасига гол урди News

Фати 323 кундан сўнг майдонга тушиб, "Леванте" дарвозасига гол урди

"Барселона" Испания чемпионатининг 7-турида "Леванте"ни мағлуб этди (3:0).

Жиддий жароҳати туфайли деярли бир йилни ўтказиб юборган каталониянинг ёш вингери Ансу Фати захирадан майдонга тушди. Асосий вақтда у "кўк-анорранглилар"нинг учинчи голини урди.

Ҳаммаси бўлиб Фати 323 кунни ўтказиб юборди. Шу кунгача у охирги марта ўтган йилнинг 7 ноябрида майдонга тушган.

Лионель Месси клубни тарк этгач, 18 ёшли футболчи "Барселона"да 10-рақам соҳибига айланди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика