Latest news

14:57"Менга Аргентинадан 4000 та ўлим таҳдиди келди!" — Снейдер Винисиус ва Престианни можароси ҳақида  0 14:40"Фаворитларнинг мавсум бошида очко йўқотиши оддий ҳол бўлади" — Виктор Карпенко   0 14:13"Италияда футбол жуда секин ўйналади!" — Капелло "Интер"нинг шармандали мағлубияти сабабини айтди  0 13:41"Андижон" собиқ легионери "Металлург" таркибига қўшилди  1 13:10ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди  10 12:46ОФК клублар рейтингини янгилади. Ўзбекистон кучли ўнликда  8 12:36"Нефтчи" жамоасининг 2026 йил учун таркиби ва рақамлари эълон қилинди  13 12:11"Кийиниш хонасидаги гаплар ўша ерда қолиши шарт!" — Месси замонавий футболчиларнинг одатини танқид қилди  4 11:44Жаҳон футболидаги глобал ислоҳотлар ва имкониятлар — Жанни Инфантинонинг FIFA раҳбари сифатидаги фаолиятига 10 йил тўлди  0 11:28Терма жамоалар ва клубларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари ишлаб чиқилмоқда  0 10:58Хуршид Ғиёсов: "Буни ҳаёт кўрсатади"  1 10:28"Барселона" етакчиларидан бири: "Тўп Винисиусда бўлса, фақат ибодат қилиш қолди"  9 10:00"Реал" ва "Ман Сити" италиялик ҳимоячи учун курашмоқда  0 09:35Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогига борадиган таркиби маълум  2 08:50The Telegraph АПЛ мавсумидаги топ-10 трансферни эълон қилди  0

Фаррух Шотурсунов: "Ўзимни кучлироқ жамоада синаб кўраман" News

Фаррух Шотурсунов: "Ўзимни кучлироқ жамоада синаб кўраман"

"Динамо" жамоаси ҳужумчиси Фаррух Шотурсунов "CА" сайтига якунланган ва келаётган мавсум ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Фаррух, ҳуқуқий жиҳатдан "Пахтакор" аъзоси эканлигингизни яхши биламиз. Мана бир неча йилдирки Самарқанднинг "Динамо" жамоасида ижарада тўп сурмоқдасиз. Бу сиз учун қай даражада аҳамиятли?

- Мана икки йилдан буён "Динамо" сафида ҳаракат қилиб келмоқдаман. Бу вақт давомида мана шу клубдан озми-кўпми тажриба тўплай олдим деб ўйлайман. Клубнинг ажойиб мухлислар бор. Самарқандда футбол учун ҳамма нарса етарли лекин айрим сабаблар туфайли бу ерда кучли жамоа ташкил қилиш қийин бўлаяпди деб ўйлайман. "Пахтакор"да рақобатдан қочиб "Динамо"га келганим йўқ. Бу клубда ўз ўйинимни кўрсатиб клубга ҳисса қўшиш учун келган эдим. Буни қай даражада уддалаганимни эса мухлислар баҳосини беради. Бу йил эса аниқ "Динамо"да қола олмайман. 

- "Динамо"да аниқ қола олмасангиз олдингизда бошқа таклифлар борми?

- Ўзимни кучли жамоада синаб кўрмоқчиман. "Динамо"да ўтган мавсум 10 та гол уришга эришган эдим. Бу йил жароҳатлар жуда катта муаммо келтирди. Мавсум бошида майдонга туша олмадим, боз устига жароҳатни яна қайталатиб олдим. Умуман олганда мавсум жуда оғир кечди. Якунланган мавсумдан кўнглим тўлди дея олмайман. Мавсум охириларида эса аввалги спорт формамга қайтиш қийин бўлди. 

- Энди "Динамо"ни сиз учун собиқ жамоанинг деб мурожат этсак бўлади. Собиқ жамоанингиздаги мураббийларни тез-тез алмашиниб туриши натижага таъсир ўтказди деб ўйлайсизми?

- Албатта. "Динамо" мавсум бошида кучли ўйин кўрсатиб келаётган эди. Бунга нафақат мураббийлар алмашиниши балки бошқа сабаблари ҳам бор.  Ҳар бир жамоада мураббий ўзгарса, уша жамоада футболчилар ҳам ўзгариши табиийдир. Мени жамоаси Равшан Акмалович таклиф этган эди ва буни қай даражада оқлаганимни мухлислар баҳолайди. Фурсатдан фойдаланиб Ҳайдаровга миннатдорчилик билдираман. Янги келган мураббийни ўз услуби бор ва унга мос футболчини майдонга қўяди. 

- Бу йилги қишги йиғинни қаерда бошлашни режалаштирмоқдасиз?

- Шартномам "Пахтакор" билан. Яна икки йил қолган. Шу боис йиғинни "Пахтакор"да бошлайман. Кейинги тақдирим эса шундан сўнг маълум бўлади.

- Балки ОЧЛ да иштирок этадиган "Пахтакор" сафида қолиш энг тўғри йўлдир. 

- Бу борада эса якуний фикрни айта олмайман. Ҳар хил вазият бўлади. "Пахтакор"да қолишим ҳам мумкин.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика