Latest news

03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  5 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  47 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  13 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  8 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  54 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0

Фаррух Нурлибоев: "Ғалабада мухлисларнинг ҳиссаси катта" News

Фаррух Нурлибоев: "Ғалабада мухлисларнинг ҳиссаси катта"

Кеча Ўзбекистон Биринчилигининг янги мавсумига старт берилди. Ўз майдонида "Насаф-2"ни қабул қилган лига дебютант "Норин" ғалаба қозонди.

Ўйиндан сўнг мезбонлар аъзоси Фаррух Нурлибоевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Насаф-2"га қарши ўйин мавсумнинг илк учрашуви бўлгани туфайли бироз "оғир" ўтди. Қолаверса, рақибнинг яхши жамоа сифатида шаклланганини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Учрашувдан олдин бизда бироз ҳавотир ва ҳаяжон бўлди, аммо майдонга тушганимизда барчаси енгиб ўтдик. Ҳаяжонга сабаб, Ҳаққулободга 18 йил деганда катта футбол қайтгани туфайли стадион мухлислар билан тўлиб тошганди, ўз ишқибозларимиз кўз ўнгида мазмунли ўйин намойиш қилишимиз шарт эди. Биринчи баҳсда бизни дуранг ҳам қониқтирмасди.

Гарчи биринчи расмий ўйинимиз бўлса-да, футболчиларда бир-бирларини тушуниш борасида муаммо бўлгани йўқ. Барчамиз мураббийларимиз томонидан қўйилган вазифани тўлиқ бажариб, ғалаба қозондик. Кучли рақибга қарши ўйнаган бўлсак-да, уларни ҳар томонлама мағлуб эта олдик. Айтиш керак, кечаги ғалабада бутун учрашувда бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларнинг ҳиссаси беқиёс.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика