Latest news

03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  37 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  18 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  1 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  15 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3

Фаррух Икромовнинг жароҳати жиддийми? Шуҳрат Мақсудов жавоб берди News

Фаррух Икромовнинг жароҳати жиддийми? Шуҳрат Мақсудов жавоб берди

Хабарингиз бор, жорий йилда ўзини кўрсатаётган "Бунёдкор" футболчиси Фаррух Икромов Швеция билан ўртоқлик учрашувида жароҳат олиб майдонни эрта тарк этди.

Айни пайтда ушбу вазият кўпчилик ишқибозларни ўйлантираётгани шубҳасиз. "Бунёдкор" бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов "Нефтчи" мухлислари билан онлайн мулоқот чоғида Икромовнинг ҳолати ҳақида гапирди. 

"Минг афсуски, Фаррух Швеция билан учрашувда жароҳат олди. Кеча уни қайтадан МРТ текширувидан ўтказдик. Мутахассислар билан суҳбатлашдик. Жароҳат уч томонлама бўлган. Ён ва ички боғлам кетган. Жарроҳлик амалиётини ўтказиши керак экан. Ҳозирда қайси мамлакатга юборишни ўйлаб турибмиз. Тез кунларда шуни ҳал қиламиз. Афсус, энди формага кириб, ҳар бир ўйинда гол уриб мухлисларни хурсанд қилаётган пайтда жароҳат олди. Бу футболчимиз бизга етишмайди.  Футболчининг умри шундай. Фаррух Икромовни  тезроқ сафга қайтишини дуо қилиб турамиз", - дейди Шуҳрат Мақсудов.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика