Фаррух Ахунов: "Ҳозир "Цементчи"да рақобат жуда кучли"
31 jan 2019 21:21
News
Фаррух Ахунов: "Ҳозир "Цементчи"да рақобат жуда кучли"
Бугун қизиқарли ўйин бўлди. "Локомотив" жамоасининг ёш таркиби бизга қарши жуда яхши ҳаракат қилишди. Ўз навбатида биз ҳам бу жамоага нисбатан жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Ҳисоб очилмаган бўлсада, бугун мухлисларга ёқадиган қизиқарли учрашув бўлди деб ўйлайман. Жамоамиз раҳбариятига, бош мураббийимиз Сардор Зокировга бизни "Ҳоким кубоги-2019" мусобақасига олиб келганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз. "Цементчи" жамоаси таркибига қўшилганимдан хурсандман, бу жамоа ўз олдига ҳар доим жиддий мақсадлар қўяди. Тўғрисини айтаман, ҳозир жамоамизда рақобат жуда кучли, ким ўзини кўрсата олса, ёрқин ўйинлар кўрсата олса, ўша жамоада қолади.Ушбу мусобақа миллий чемпионатларимизга янада яхшироқ тайёрланишимизга имкон яратмоқда.
"Ҳоким кубоги-2019" мусобақасида ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушамиз. Олдинда бизни кучли рақибларга қарши учрашувлар кутиб турибди. Барча ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман.
Достонбек Умурзақов ёзиб олди.

Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Comments