Latest news

18:47Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  22 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  0 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  12 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  27 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  4 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  11 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24

Фарруҳ Зокиров: "Реализация борасида оқсадик" News

Фарруҳ Зокиров: "Реализация борасида оқсадик"

"CAFA WOMEN'S FUTSAL CHAMPIONSHIP-2023" мусобақаси биринчи тури доирасида Тожикистон устидан қозонилган йирик ғалабадан кейин терма жамоамиз устози Фарруҳ Зокиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"CAFA WOMEN'S FUTSAL CHAMPIONSHIP-2023" мусобақаси биринчи тури доирасида Тожикистон устидан қозонилган йирик ғалабадан кейин терма жамоамиз устози Фарруҳ Зокиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди:


"Биринчи ўйинлар ҳар доим ҳаяжонли бўлган. Шунга қарамай, ғалаба қозонишни уддаладик. Кўпроқ гол уришни хоҳлагандик. Гувоҳи бўлганингиздек, шунга яраша вазиятлар ярата олдик. Аммо қизлар реализация борасида оқсашди. Кейинги ўйинларгача бунинг устида ишлаймиз.

— 2-тур баҳслари эртага ўтказилади. Қизлар тикланишга улгуришадими?

— 24 соат менимча етарли бўлса керак. Бугун аксар етакчиларга кўпроқ дам бердик. Агар ўйин Эрон билан бўлса, тўртликлар бошқача шаклда бўлиши мумкин эди. 

— Ўзбекистон бор потенциалини кўрсатдими?

— Йўқ. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Биринчи ўйин бўлгани учун баъзи хатолар ҳам кўзга ташланган бўлиши мумкин. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз.

— Голларнинг аксари биринчи бўлимда киритилди...

— Чунки танаффусдан кейин рақибимиз ўз хатоларини англади ва пастроққа тушиб ҳимояланишни бошлади.

— Залда мухлислар кўпайишини хоҳлармидингиз?

— Албатта. Келаси баҳсларга кўпроқ ишқибозларни кутамиз. Чунки уй ўйинларида бу жамоага жуда қўл келади ва мунтазам олдинга боришга ундайди.

Шунингдек, учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Умида Зоирова жамоа номидан келаси ўйинларда янада сифатлироқ футбол кўрсатилишини ваъда қилди:

"Ўйин аввалида бироз қийналдик. Кейинроқ тайёрлаган режаларимизнинг барчасини амалга ошира олдик. Биринчи ўйин бўлгани учун бироз қийналган бўлишимиз мумкин. Лекин кейинги ўйинларда янада сифатлироқ ўйин кўрсатишга ваъда берамиз".

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика