Latest news

19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  0 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  3 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  1 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  5 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  5 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  22 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  6 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  2 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7

Фарруҳ Зокиров: "Реализация борасида оқсадик" News

Фарруҳ Зокиров: "Реализация борасида оқсадик"

"CAFA WOMEN'S FUTSAL CHAMPIONSHIP-2023" мусобақаси биринчи тури доирасида Тожикистон устидан қозонилган йирик ғалабадан кейин терма жамоамиз устози Фарруҳ Зокиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"CAFA WOMEN'S FUTSAL CHAMPIONSHIP-2023" мусобақаси биринчи тури доирасида Тожикистон устидан қозонилган йирик ғалабадан кейин терма жамоамиз устози Фарруҳ Зокиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди:


"Биринчи ўйинлар ҳар доим ҳаяжонли бўлган. Шунга қарамай, ғалаба қозонишни уддаладик. Кўпроқ гол уришни хоҳлагандик. Гувоҳи бўлганингиздек, шунга яраша вазиятлар ярата олдик. Аммо қизлар реализация борасида оқсашди. Кейинги ўйинларгача бунинг устида ишлаймиз.

— 2-тур баҳслари эртага ўтказилади. Қизлар тикланишга улгуришадими?

— 24 соат менимча етарли бўлса керак. Бугун аксар етакчиларга кўпроқ дам бердик. Агар ўйин Эрон билан бўлса, тўртликлар бошқача шаклда бўлиши мумкин эди. 

— Ўзбекистон бор потенциалини кўрсатдими?

— Йўқ. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Биринчи ўйин бўлгани учун баъзи хатолар ҳам кўзга ташланган бўлиши мумкин. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз.

— Голларнинг аксари биринчи бўлимда киритилди...

— Чунки танаффусдан кейин рақибимиз ўз хатоларини англади ва пастроққа тушиб ҳимояланишни бошлади.

— Залда мухлислар кўпайишини хоҳлармидингиз?

— Албатта. Келаси баҳсларга кўпроқ ишқибозларни кутамиз. Чунки уй ўйинларида бу жамоага жуда қўл келади ва мунтазам олдинга боришга ундайди.

Шунингдек, учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Умида Зоирова жамоа номидан келаси ўйинларда янада сифатлироқ футбол кўрсатилишини ваъда қилди:

"Ўйин аввалида бироз қийналдик. Кейинроқ тайёрлаган режаларимизнинг барчасини амалга ошира олдик. Биринчи ўйин бўлгани учун бироз қийналган бўлишимиз мумкин. Лекин кейинги ўйинларда янада сифатлироқ ўйин кўрсатишга ваъда берамиз".

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика