Latest news

15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  2 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  46 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24

Фарруҳ Икромов: "Локомотив"ни мағлубиятга учратишимиз шарт эди" News

Фарруҳ Икромов: "Локомотив"ни мағлубиятга учратишимиз шарт эди"

Тошкент дербисида "Бунёдкор" "Локомотив"дан устун келди.

Учрашув давомида рақибидан ҳар жабҳада устун келган "қалдирғочлар" ишончли 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз ҳисобига уч очкони ёздириб қўйди. Баҳсдан сўнг заҳирадан майдонга тушиб "Бунёдкор"нинг ўйинини кучайишига ҳисса қўшган Фарруҳ Икромов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўтган турда учралган мағлубиятдан сўнг ўзимизга келишимиз қийин бўлди. Муҳими ўша беллашувда йўл қўйган хатоларимизни такрорламасликка ҳаракат қилдик. Мураббийлар штаби машғулотларда ва учрашувга тайёргарлик жараёнида керакли ва зарур кўрсатмаларни беришди. Жамоадошларим билан ўзимизни қўлга олдик ва руҳий жиҳатдан мазкур баҳсга қадар тиклана олдик. Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Бошқаси бизни қониқтирмасди.

 "Локомотив" ҳам кучли жамоа. Лекин, улардаги вазиятни ҳам тўғри тушуниш керак. Назарий машғулотларда "Локомотив"ни ўрганганимизда стандарт вазиятларда бошқача ҳаракат қилишини кўргандик ва буни кутгандик. Уларда бўйдор футболчилар борлиги сабаб иккинчи қаватда етарлича муаммо туғдиришади. Рақибга имконият қолдирмаслик учун бор кучимиз билан олдинга интилдик",- дейди Фарруҳ Икромов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика