Latest news

15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  1 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  3 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  1 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1 10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  2 10:20Салоҳ Саудия чемпионатига ўтишга рози  3 09:15Камолиддин Тожиев: "Бу биз учун оғриқли мавзу"  3 08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  9 08:18Кечаги учрашувда "Арсенал"нинг икки нафар футболчиси жароҳат олди  0

ФАРҚ. Шарҳловчилар қанча топади? News

ФАРҚ. Шарҳловчилар қанча топади?

Футболда шарҳловчиларнинг ўрни бўлакча. Улар ўйин жозибасига футболчилардан кам таъсир қилишмайди.

Бу йўналишни танлаган киши вақти-вақти билан танқид, ҳақоратлар ёмғирига дош бериши керак. Ҳар қанча холис бўлманг, мағлуб жамоа мухлисларига рақибдек кўринасиз. Айни пайтда халқ орасида машҳурлашиб, минглаб мухлислар орттиришингиз мумкин. Кўпчилик сизнинг жонли эфирлар орқали яхшигина пул топишингизга ишонади...

Аслида ҳам "комментаторлик" сердаромад соҳами? Бугун шу саволга турли мамлакатлар мисолида жавоб топамиз. 

Россия Федерацияси

Яқиндагина "МатчТВ" ходимларининг ойлик маошлари эълон қилинди. Чемпионлар Лигасининг охирги финалини рус тилида шарҳлаган Георгий Черданцев 30 кунда 1,1 млн рубль (207 млн сўм) ишлаб топар экан. Телеканал шарҳловчилари орасида энг кам гонорар РПЛ баҳсларида ишлайдиган Дмитрий Бажановга тегишли (1200$).

Туркия

Бу мамлакатда спорт шарҳловчиларининг ойлик даромади (ўрта ҳисобда) 1700-2000 доллар атрофида. Аммо телеканалларнинг рейтингига кўра бу рақам юксалиб бораверади. Туркияда футбол экспертлари алоҳида қадрланади. Улар йилига 2 млн долларгача ишлаб топишлари мумкин.

Англия

Гарри Линекернинг BBCда фаолият юритишини биласиз. Инглиз футболи афсонаси қаторасига 5-йил телеканалнинг энг кўп маош олувчи юлдузига айланди — 1,36 млн фунт. Ковид пандемиясига қадар унинг йиллик даромади 1,75 млн фунт эди.

Қозоғистон

Қўшниларимизнинг машҳур комментаторлари ўйин бошига бериладиган бонус ва гонорарлардан ташқари ойига ўртача 1000 доллар атрофида маош олишади.

Германия 

Немис шарҳловчилари мундиалнинг 1 ўйини учун 3 минг еврогача гонорар олади. Телеканалларда эксперт сифатида фаолият юритадиган собиқ футбол юлдузларининг йиллик даромади 2 млн евро атрофида.

Америка эса бошқалардан анча олдинда. CBS Sports Radio'да фаолият юритадиган Жим Роум йилига 30 млн доллар топади.

Ўзбекистон

Юксак рақамлар билан давом этамиз. Бизда энг машҳур спорт шарҳловчилари 1та ўйин учун ўртача 18-27 доллар атрофида гонорар олишади (Сўмга чақсак, 200-300 минг дегани).

Ҳолатни яхшироқ тушунишингиз учун солиштирамиз. Даврон Файзиев ёки Хайрулла Ҳамидов 1 ойда 15та топ даражадаги учрашувда ишлаган тақдирда ҳам, Черданцевга нисбатан 45 марта камроқ даромад қилишади...

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: -40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика