Latest news

16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  5 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  27 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  2 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  27 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  5 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  9 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  9 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0

Фарҳод Нишонов: "Футболчиларим Мессининг олдида "Мессини ёқиб олишди" News

Фарҳод Нишонов: "Футболчиларим Мессининг олдида "Мессини ёқиб олишди"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов Аргентинага қарши илк ўйин ҳақида гапирди.

"Бу сафар ўйинимиз олдидан бироз тактик ўзгаришларга қўл урдик. Бугунги ўйинда юқори прессинг қўлламоқчи эдик ва бу амалга ошди деб айта оламан. Бутун ўйин давомида рақиб майдонида босим уюштирдик ва натижада тўпни олиб қўйдик ҳам. Ўйин борасида йигитларга эътирозим йўқ.

Рақиб кучли, улар прессингдан қўрқмайди. Айнан шуни қўллаш орқали ўзимизни синаб олдик. Аммо, индивидуал тарафдан хатоларга йўқ қўйдик.

Месси ўйинни кўришгани келгани салбий таъсир қилди. Йигитларимиз уни яхши кўришади, унга таъриф бериб бўлмайди, шубҳасиз энг зўр ўйинчи. Уни жуда ҳам ҳурмат қиламан, бундай ўйинчи футбол тарихида яна бўладими ёки йўқ, буниси қоронғу. Аммо, футболчилар унинг кўз олдида Мессини "ёқиб олишди" ва унга ўхшаб ўйнашга ҳаракат қилишди. Бу эса ўйинга жуда катта таъсир қилди. Шунчаки ўзимизни ўйинимизни кўрсатишимиз керак, тамом. 

Бу ердаги базани таърифлаш қийин. Бежизга улар жаҳоннинг энг яхши терма жамоаси эмас. Уларда шароит шунчаки супер даражада. Аммо, биз шу ҳолатимизда ҳам уларни ютишга кучимиз етади. Уларда миллион-миллионлик ўйинчилар бор, лекин ўртамизда катта фарқ кўрмаяпман", — деди Нишонов.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика