Фарҳод Нишонов: "Дўстлик"га ҳар томонлама ютқаздик"
		
		23 may 2024 21:55
        News	
	 
				 
				Фарҳод Нишонов: "Дўстлик"га ҳар томонлама ютқаздик"
"Дўстлик"ни мавсумдаги илк ғалабаси билан табриклайман. Улар ғалабага ҳақлироқ эди. Аввалги ўйинларда ҳам сифатли футбол кўрсатаётганди. Ўйинга келсак, қайсидир жойда яхши ҳаракат қилдик. Умуман олганда барқарорлик етишмаяпти. Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз",- дейди Фарҳод Нишонов.
- Иккинчи бўлимда жамоа ўйинни кучайтирди. Лекин охиригача шу темпни сақлаб қола олмади. Бунинг сабаби нима деб ўйлайсиз?
- Захирадан тушганлар ўйинни ўзгартира олди. Айрим паллаларда барқарорлик йўқлиги панд бермоқда. Бу ёш билан боғлиқми ёки бошқа сабабми билмаяпмиз. "Дўстлик"нинг турнир жадвалидаги ўрнидан келиб чиқиб футболчиларни имкон қадар максимал руҳий томонлама тайёрлашга ҳаракат қилдик. Назарий машғулотларда рақибни ўргандик. "Машъал", "Қўқон-1912" билан ўйинларда "Дўстлик" ғалаба қозониши керак эди. Фақат якунловчи зарбалар етишмаётганди. Улар бор кучини кўрсатди. Биз ҳар томонлама "Дўстлик"ка ютқаздик.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments