Latest news

00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:57Африка Миллатлар Кубоги. Жазоир Конго ДР дарвозасига 119-дақиқада ғалаба голини уриб, чорак финалга йўл олди  3 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  0 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  9 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  6 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  10 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  4 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  9

Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти" News

Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Жайҳун" - "Олимпик Мобиуз" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов фикрларини билдирди.

"Жайҳун"ни ғалаба билан табриклайман. Тан олиш керак, улар биздан ҳар томонлама яхши ўйнади. Иштиёқ ва жамоавий ўйин эвазига ҳақли тарзда ғалаба қозонди",- дейди Фарҳод Нишонов. 


- Муҳаммадали Реимовнинг қизил карточкаси ҳақида...

- Бу вазиятни ўйиндан кейин кўрсак бўлади. Лекин ётган футболчини тепган бўлса оқламайман, чунки бу яхши эмас. Айтишим мумкинки, биз 10 киши қолиб ютқаздик. Шунча тайёргарлик кўрдик, бутун бошли штаб ишламоқда. Раҳбариятимиз шароит қилиб беряпти. Лекин битта футболчини ўзини назорат қила олмаслиги, ўзига ортиқча баҳо бериши оқибатида бутун бошли катта штабнинг ишини йўққа чиқарди. 

-  "Олимпик Мобиуз" жамоаси Қорақалпоқ клублари билан ўйинларда очко йўқотмоқда...

- Албатта, бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти. Биз бу майдонга мослаша олмаяпмиз. Шунинг эвазига кўп очко йўқотмоқдамиз. Биз кўпроқ тўп билан ишлаймиз, аммо бунинг имкони бўлмаяпти.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика