Latest news

16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  0 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  6 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  1 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  30 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  12 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  12 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8

Фарҳод Нишонов: "Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар кузатиб бормоқда. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда" News

Фарҳод Нишонов: "Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар кузатиб бормоқда. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов Тошкентда ўтказилаётган йиғин доирасида ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди.

- Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё кубогига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Эртага терма жамоамиз яна Қатарга йўл олишади. Йиғинлардан қанчалик кўнглингиз тўлмоқда?

- Йиғиндан кўнглимиз тўлмоқда ва барчаси бизнинг режамиз бўйича кетмоқда. Жароҳатланган футболчиларимиз ҳам бор, лекин бу қўрқинчли эмас. Мусобақага бутун жамоа шай ҳолатда бўлади.

- Қатардаги йиғинда ҳам иккита ўртоқлик учрашуви кутиб турибди. Ушбу учрашувлардан кутилмаларингиз қандай?

- Биз дастлаб Сурия билан ўйнаймиз, 17 январь куни. 22 январь санасида эса Қатар билан баҳслашамиз. Бу баҳслар тайёргарлигимизнинг сўнгги босқичи. Ушбу тўқнашувларда биз якуний хулосаларга келамиз.

- Осиё кубогига қадар таркибда ўзгаришлар бўлиши мумкинми?

- Бўлиши мумкин. Биз Осиё кубогига жуда футболчиларни рўйхатдан ўтказганмиз. Қатардаги дастлабки йиғинимиздаги таркибимиз билан, эртага Қатарга йўл оладиган таркибда 6-7та ўзгариш бор. Ротация давом этади. Очиғини айтаман, қайсидир позициялардан кўнглим тўлмаяпти. Шу сабабли, биз позицияларни кучайтиришда давом этамиз.

- Ёшлар терма жамоамиз сўнгги икки ойда Туркияда, Қатарда, Тошкентда ва яна Қатарда йиғин ўтказмоқда. Тайёргарлик жадал кетмоқда. Йиғинлар кетма-кетлиги футболчиларнинг жисмоний ҳолатига салбий таъсир ўтказмайдими? Мусобақага қадар давом этадиган интенсив тайёргарлик жараёни бизга зарар етказмайдими? Шунингдек, икки нафар футболчи "Пахтакор" йиғинига жўнаб кетди. Жисмоний ҳолатни яхшилаш бўйича иш олиб борилмоқдами?

- Бу масала бўйича бир тўхтамга келганмиз. "Пахтакор" ва бошқа клублар билан олдиндан келишиб қўйганмиз. "Пахтакор"даги ўйинчиларимиз Қатарга боришади. Жароҳат олган футболчилар ҳам тикланиб, сафимизга қўшилишади. Жисмоний ҳолат масаласи - нозик масала. Биз футболчиларга ортиқча юклама бераётганимиз йўқ. Одатий чемпионат ўйинларига тайёргарлик кўргандек, машғулот ўтказяпмиз. Сиз айтганингиздек, футболчиларга кўпроқ "нагрузка" бериб юбориш нотўғри. Барчасига жиддий ёндашганмиз. Ўйинчиларни синчковлик билан назорат қилиб бормоқдамиз. Ҳар бир футболчини Осиё Кубогига энг яхши спорт формасида олиб боришга ҳаракат қиламиз.



- Жанубий Америка жамоаларига қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинларида ҳақида гапириб ўтсангиз. Бундан мақсад нима эди ва бу қанчалик бизга фойда берди?

- Биз Аргентина ва Уругвай жамоаларига қарши ўйнадик. Ушбу тўқнашувлар футболчиларимизга жуда катта тажриба бўлди. Биз футболчиларимизнинг камчиликларини кўриб олдик. Қаерда яхшироқ ўйнашимиз кераклигини билиб олдик. Умид қиламанки, кейинги терма жамоалар учун шундай ўйинлар ташкил этилади. Бу жуда фойдали.

Ҳозир биз босим остидамиз. Биз Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар ва селекционерлар эътибор билан кузатиб бормоқда. Ушбу инсонлар терма жамоани ўраб олишган. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда. Бу бизга масъулият юклайди ва қўшимча босим ҳам яратиб бермоқда. Бундай ҳолат, ушбу футболчиларнинг яқин келажакда Европанинг топ жамоаларида ўйнаш имкониятларини оширяпти.

- Биз Осиё кубогига амалдаги чемпион сифатида йўл олмоқдамиз. Ушбу жиҳат жамоага қўшимча босим юкламоқдами?

- Биз буни ҳис қиляпмиз. Барча рақиблар бизга қарши жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Осон рақибнинг ўзи йўқ. Бизни барча Осиё чемпиони деб қабул қилмоқда. Ҳусановлар ҳам ушбу йўлни босиб ўтишган. Бу бизга босим эмас, янада масъулиятлироқ бўлишга ундамоқда.

- Осиё кубогида 4та мундиал йўлланмаси ўйналади. Шу сабабли барча жамоалар мусобақага жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Ўзингиз ҳам футболчилик фаолиятингизда ёшлар терма жамоа сафида тўп тепгансиз. Сиз футбол ўйнаган даврингизда бундай тизимли ва пухта тайёргарлик жараёни бўлмаган. Аввалига Жанубий Америка, кейин Туркия, Қатар, Тошкент ва яна Қатар. Бундай тизимли ёндашув қанчалик фойдали? Сизнинг футболчилик даврингиздаги тайёргарликлардан қанчалик фарқ қилади?

- Илгари ҳам терма жамоалар имконият даражасида тайёргарлик олиб борилган, лекин ҳозирги кундагидек топ даражадаги терма жамоаларга қарши ўйнамаганмиз. Топ жамоалар ўзлари бизга таклиф билан чиқишмоқда. Бу бизни албатта хурсанд қилади. Бу ўзбек футболининг катта ютуғи. Биз шу даражагача етиб келдик. Ҳозир фақат Корея ёки Япония эмас, Ўзбекистон билан ҳам ҳисоблашишмоқда. Бу барча ёш тоифадаги мураббийлар ва академияларнинг ютуғи. 


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика