Latest news

10:45"Ал Насср" бразилиялик иқтидорни сотиб олди  1 10:14"Romaspress" нашри бугунги учрашув учун римликларнинг эҳтимолий таркибини эълон қилди  2 09:45Flashscore. Раҳмоналиев ва Ашурматов кечаги мағлубиятдан сўнг неч баҳога лойиқ кўрилди  1 09:19"Рома" етакчиларидан бири фаолиятини Саудияда давом эттиради  1 09:15Туркия чемпионати. "Галатасарой"да йирик ғалаба, Батшуайи пенальтидан гол ура олмади  2 08:47Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:35А Серия. Лукаку "Наполи" сафида дебют голини урди, Абрҳам "Милан"даги биринчи ўйинида ассист амалга оширди  4 08:20"Вест Хэм" футболчиси Хебай жамоасига кўчиб ўтди  2 07:52Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:19А Серия. «Милан» яна ғалаба қозона олмади,«Наполи»дан эса супер камбек  1 01:44Гринвуд "Марсель" сафида Лига 1даги 3та ўйинда 5та гол урди. Бу ишни сўнгги 50 йилда фақатгина Балотелли қила олганди  4 01:20Холанд АПЛдаги 30 йиллик натижани такрорлади  4 00:53"Барса" 2016 йилнинг декабридан бери илк бор 7+ тўп фарқи билан ғалаба қозонди  7 00:20АПЛ. Иккита тўп фарқи билан ғалаба қозонаётган "Эвертон" ўйиннинг сўнги дақиқаларида 3 та гол ўтказиб оғзидаги ошни олдирди  9 00:10Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини 90+2 дақиқадаги гол ҳал қилди  9

Фарҳод Бекмуротов: “Тезкор гол устунликни бизга тақдим этди” News

Фарҳод Бекмуротов: “Тезкор гол устунликни бизга тақдим этди”

Кеча Фарғонада кечган “Нефтчи” – “Андижон” (1:2) учрашувида ҳисобни очишга муваффақ бўлган Фарҳод Бекмуротов ушбу голи билан жамоасига катта фойда келтирди.

Айнан унинг киритган тўпидан сўнг “бургутлар”нинг ишлари юришиб кетди дейиш мумкин. Қолаверса Фарҳод майдонда фаол харакатлари билан бошқалардан ажралиб турди. Ўйиндан сўнг Бекмуротовларнинг каттаси билан суҳбатлашдик. Дарвоқе, Фарҳоднинг укаси бўлган Фарруҳ Бекмуротов айни дамда ёшлар жамоасида харакат қилаётганини айтиб ўтиш лозим. Ажаб эмас яқин орада ака-ука Бекмуротовларнинг бир вақтнинг ўзида майдонда кўрсак.

- Фарҳод, “Қўқон-1912”га қарши баҳсдан сўнг навбатдаги дербига руҳий жиҳатдан тайёргарлик қандан бўлганди?
- Ўзингиз ҳам кўрдингиз, қўқонликларга қарши баҳсда ўйинимиз сира қовушмади. Бизнинг кунимиз эмасди. Ўйиндан кейин мураббийларимиз ўша мағлубиятни ҳудди қўрқинчли тушга ўхшатиб, тезроқ унутишимиз кераклигини айтди. Чунки навбатдаги ўйин ҳам муҳим эди. Машғулотларда астойдил шуғулландик. Худога шукур ҳаммаси биз учун яхши бўлди.

- “Нефтчи”дан қандай ўйин кутгандинглар?
- Фарғоналиклар бунгача ўз уйида “Бунёдкор”ни мағлуб этиб, “Локомотив” билан дуранг қайд этганди. Бизга қарши баҳсда ҳам улардан ҳужумкор ўйин кутгандим. Лекин омадимиз келиб, тезкор гол киритдик ва устунлик биз томонга ўтди.

- Жамоа мана иккинчи йилдирки Фарғонадан ғалаба билан қайтди. Бу сафар нимани ҳисобига уч очко қўлга киритилди деб ўйлайсиз?
- Биринчи навбатда бизга омад кулиб боқди. Қолаверса мураббийларнинг тўғри кўрсатмалари ҳам ғалабамиз омили бўлди.


- Учрашувдаги биринчи голга муаллифлик қилдингиз. Зарба беришдан олдин гол бўлишига қанчалик ишонгандингиз?
- Тўғриси, гол уришимдан олдин Азамат Исроилов дарвозага зарба бергач гол бўлади деб ўйлагандим. Чунки бир кун олдин ўзаро гаплашиб ўтирганимизда, эртага насиб қилса дербида гол ураман, кўнглим сезмоқда деб айтганди. Ўша вазиятда шу гапи ёдимга тушиб кетди. Зарба берганидан кейин гол бўлса биринчи бўлиб табрикламоқчи бўлиб, ортидан югурдим. Аммо дарвозабон тўпни қайтарди. Қарасам посбон жойини ташлаб чиқди. Кейин тўхтатмасдан дарвоза томон зарба йўлладим ва гол.

- Шундан сўнг ичингдан қандай ҳиссиётларни ўтказдингиз? Дербида гол уриш барибир бошқача бўлса керак?
- Албатта. Гол урганимдан сўнг хурсандчилигим чексиз эди. Уни содиқ мухлисларимиз ўтирган сектор томон бориб, нишонладик. Бу гол жорий мавсумдаги биринчи голим эди. Қандайдир адреналин бўлди.

- Энди кейинги рақиб – “Бухоро”...
- Ҳа, шундай. Чемпионатимиздаги энг кучли жамоалардан биридир. “Нефтчи” билан ўйин тарихда қолди. Энди асосий эътиборни бўлажак баҳсга қаратамиз. Олдинга интилишимиз талаб этилади. Сўзим якунида фурсатдан фойдаланиб, мухлисларимизга жамоамиз номидан раҳмат айтаман. Қийин вазиятда улар бизни сафар учрашувига бориб, қизғин тарзда қўллаб-қувватлаб туришди.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика