Latest news

21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  5 21:12Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  0 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  90 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  4 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  19 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12

Фарҳод Бекмуротов: "Насаф" ва "Сурхон" билан ўйинга нисбатан майдон чими яхшиланган" News

Фарҳод Бекмуротов: "Насаф" ва "Сурхон" билан ўйинга нисбатан майдон чими яхшиланган"

"Андижон" жамоаси Суперлиганинг ўтган турида ўз майдонида "Олимпик"ни қабул қилди (2:1).

Мазкур учрашувдан сўнг "бургутлар"  ярим ҳимоячиси Фарҳод Бекмуротов фикрларини билдириб ўтди. 


- "Андижон" жамоаси 17-тур доирасидаги навбатдаги учрашувини "Олимпик" жамоасига қарши ўтказди. Ушбу учрашув ҳақида нима дея оласиз?

- "Олимпик" билан бўлиб ўтган ўйинни қийин кечишини олдиндан билган эдик, чунки ёш жамоа май ойидан буён ғалаба қозона олмаётган эди. Ҳар бир ўйинда рақибларига муносиб қаршилик кўрсатишига қарамасдан жамоа ғалабани қўлга кирита олишмаяпди. Бу учрашувда муҳим уч очкони қўлга киритдик деб ўйлайман.

- Ушбу учрашувда ғалаба голларини киритган жамоанинг легионер ўйинчилари ҳақида фикрингиз? Улар қанчалик жамоага мослашиб кетишди?

- Мавсум бошида келиб қўшилган aлбаниялик форвард Рубин Хебай жамоамизга тез киришиб кетди ва бунинг ифодаси сифатида чемпионатимизнинг тўпурарлик бобида етакчи ўринда бормоқда. Иккинчи даврада қўшилган Армин Бошняк ҳам яхши савиядаги ўйинчи эканлиги кўриниб турибди. Кетма-кет икки турдан буён супер голлар уриб жамоага муҳим бўлган очкони қўлга киритишда ёрдам берди.

- “Бобур арена”  майдонининг чими юқори даражада эмаслиги ўйинга қанчалик таъсир кўрсатмоқда?

- "Насаф" билан "Сурхон" ўйинига нисбатан бугун майдон чими яхшиланганлиги сезилиб турди. Майдон мутахассислари кейинги учрашувларда яна ҳам чимнинг сифати яхшиланишини айтиб ўтди.

- "Олимпик" жамоаси устидан ғалаба қозонганлиги учун вилоят ҳокими томонидан берилган совға ўйинчилар кайфиятини қай даражада кўтарди?

- Биринчи навбатда бизга ўз ёрдамини аямай келаётган вилоят раҳбаримизга ҳамда жамоанинг бош ҳомийсига футболчилар номидан ўз миннатдорчилигимизни билдириб ўтамиз. "Олимпик" жамоаси устидан қозонилган ғалабадан кейин шахсан вилоят ҳокими жамоа кайфиятини кўтариш мақсадида ҳар бир ўйинчига сўнги русумдаги Iphone 14 Pro смартфонини совға сифатида берди. Ўйинчиларнинг кайфияти аъло даражада.

- "Андижон" жамоаси 18-турда қийин бўлган рақиб Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига қарши сафарда майдонга тушади. Бу ўйиндан олдинги фикрларингиз...

- Кейинги турда ажойиб ўйин бўлиши кутилаётган водий дербиси бўлиб ўтади. Бу ўйинга ҳам яхши тайёргарлик кўриб жамоа раҳбарлари ва жонкуяр муҳлисларимизни хурсанд қилишга харакат қиламиз.

- Ҳар бир ўйинда ажойиб атмосфера яратиб бераётган жамоа муҳлисларига тилакларингиз…

- Жамоамизнинг муҳлислари ҳар бир ўйинга Нодирбек Тўйчиев бошчилигида ҳар хил перфоманслар тайёрлаб, ўйингох атмосферасини аъло даражага олиб чиқмоқда. Биз ўйинчилар ҳам муҳлислар учун хар бир учрашувда ғалаба қозониш учун кураш олиб боришимизни таъкидлаб ўтишим мумкин.  


Нодирбек Абдуллаев

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика