Latest news

11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  0 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  0 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  1 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  6 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  2 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  1

Фарҳод Бекмуротов: «Металлург» яхши шаклланган жамоа» News

Фарҳод Бекмуротов: «Металлург» яхши шаклланган жамоа»

Кеча бўлиб ўтган «Металлург» - «Андижон» (3:1) учрашувида меҳмонлар сафида фаол харакат қилган футболчилардан бири Фарҳод Бекмуротов бўлди.
Иқтидорли ярим ҳимоячининг жамоаси мағлубиятга учраганидан сўнг кайфияти яхши эмасди. Шунга қарамай Фарҳод ўзини поофессионалларга ҳос тутиб, ўйин тўғрисида фикрларини билдириб ўтди.

- Тўғриси омадимиз келмади. Кўрдингиз гол уриш учун бир нечта имкониятларга эга бўлдик. Аммо тўп дарвозага киришни истамади. Учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Камида бир очко олишни ўйлагандик. Бироқ бунинг акси бўлиб чиқди. Мағлубият учун раҳбариятдан узур сўраймиз. Улар бизни ҳар қандай холатда ажойиб тарзда қўллаб-қувватламоқда.

- «Металлург» яхши шаклланган жамоа эканлиги билиниб турди. Анчадан буён деярли бир хил таркиб билан ўйнаб келишмоқда. Шунинг учун ҳам бир-бирларини яхши тушунишади. Лекин уларни биздан кучли ўйнади деб бўлмайди. Бизга фақат омад келмади. Буни стадионга келган мухлислар ҳам кўрди. Фурсатдан фойдаланиб бизни Андижондан узоқ йўл босиб келиб, стадионда ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга раҳмат айтаман. Мағлубият учун улардан узур сўрайман.

- Таркибдаги йўқотишлар ўрни билинди. Айниқса жамоа сардори Иброҳим Отахоновнинг йўқлиги учрашув чоғида сезилиб турди.

- Энди кейинги тур «Олмалиқ»ни қабул қиламиз. Ҳар қандай холатда ҳам бўлажак баҳсда фақат ютишимиз керак. Акс холда бизни ҳеч ким кечирмайди - дейди Фарҳод Бекмуротов.

«Андижон» матбуот хизмати.
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика