Latest news

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  7 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

Фарҳод Абдумавлонов: “Мен учун ушбу Осиё чемпионати жуда ҳам қадрли бўлди” News

Фарҳод Абдумавлонов: “Мен учун ушбу Осиё чемпионати жуда ҳам қадрли бўлди”

Бугун футзал бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси финалда Эронга қарши, майдонда саф тортишади.

Биз терма жамоамиз аъзоси Фарҳод Абдумавлонов билан учрашиб ундан ушбу финал ўйинидан олдин интервью олдик.

-  Ярим финалда Таиланд терма жамоасига қарши майдонга чиқиб иродали ғалабага эришдинглар. Ушбу ўйиндаги таассуротларингиз ҳақида гапириб берсангиз?
-  Супер таассурот десам ҳам бўлади. 1:2 ҳисобида ортда бориб туриб бир ярим дақиқа қолганида ҳисобни тенглаштириш бу футзалнинг гўзалликларидан бири деб ҳисоблайман. Учрашувни (2:2) ҳисобига олиб келганимиздан сўнг бизда яна бир неча вазиятлар бўлди афсуски ушбу вазиятлардан унумли фойдалана ололмадик. Тақдир шуни тақозо қилдики пеналтилар смериясида (3:1) ҳисобида ғалаба қозондик. Ушбу ўйинда омад  биз тарафда бўлди.

-  Эрон терма жамоаси олдингига қараганда ҳозирги таркби ҳақида қандай фикр билдирасиз?
-  Аввалги Осиё чемпионатига қараганда Эрон терма жамоасининг ушбу таркиби анча ёшарган. 3, 4 та ёши катта футзалчилар бор. Муҳаммад Кешаварз анча тажрибали ҳимояда жуда яхши ўйин намойиш этади. Ҳасанзода ва Ҳусайин Тайеби Россия чемпионатида тўп тепади. Россия чемпионати дунё бўйича жуда кучли футзал чемпионати ҳисобланади. Эрон терма жамоаси футзалчилари бир бирини жуда яхши тушуниб ўйнайди.  

-  Бугунги ўйиндан нималарни кутяпсиз?

-  Фақат ғалаба.

-  Мухлислар ҳақида ва спорт мажмуасини ичидаги атмосфера ҳақида қандай фикр билдирасиз?
-  Ўзбекистонлик футзал мухлислари ўзгача деб бошқа терма жамоа мураббийлари ҳам такидлаб ўтишди. Бунақанги Футболми ёки футзалми умуман спортни севадиган мухлислар камдан кам жойда учраса керак. 10 кун давомида Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб – қувватлагани учун мухлисларга катта раҳмат айтаман.

-  Осиё чемпионати ҳақида таассуротларингиз?

-  Бу йилги Осиё чемпионати биз учун бошқача ўтди ва ЖЧг йўлланмани қўлга киритдик. Бугун финал учрашувини ўтказамиз, шу босқичга етиб келишимизда ўзларини ёрдамларини аямаган Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов Зуфаровичга, Ўзбекистон футзал ассоциациясига, қолаверса жамоадошларимга катта раҳмат айтаман. Уларнинг сайъ-ҳаракатлари зоя кетмади ўз мевасини берди. Барча барчага миннатдорчилик билдираман. Мен учун ушбу Осиё чемпионати жуда ҳам қадрли бўлди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика