Latest news

11:58"Арсенал" футболчисини яна ижарага берди  0 11:35"Ливерпуль" собиқ дарвозабони "Шальке"га ўтиши мумкин  0 11:13Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Сурия ва Қатарга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум  6 10:52Мирзад Механович: «Андижон» мухлисларига ёқадиган ўйинлар намойиш этамиз»  3 10:21«Ман Сити» яна бир йирик трансферни амалга оширишга яқин  6 09:53"Насаф" Камерун терма жамоасининг собиқ аъзоси билан шартнома тузишга яқин  18 09:20«Бухоро»дан трансфер тақиқи олиб ташланди. Яна бешта клубда тақиқ бор  4 08:44Терма жамоамиз аъзоси фаолиятини «Бунёдкор»да давом эттиради  4 08:16«Бухоро» Хўжандга жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  5 07:39Ҳусанов «Манчестер Сити» билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  40 02:47Йўқ, бу амалга ошмади: ота-ўғил Янглар бир-бирига қарши ўйнамади  1 01:58Испания Суперкубоги финалида "Эл Класико" кўрамиз!  21 01:52Эксклюзив: "Манчестер Сити" "Ланс"га расмий таклиф билан чиқди, Ҳусановнинг нархи янада ошди  51 01:26Неймар "Ал Ҳилол"га қимматга тушди  9 01:00Расман: Амад Диалло шартномани узайтирди  3

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ҳақида: Кеча ва бугун... News

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ҳақида: Кеча ва бугун...

Жорий мавсумдан А ПРО-Лига мусобақаларида иштирок этиб келаётган Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси эришган ютуқ ва натижалар ҳақида кўпчиликнинг хабари бор.

Мамлакатимизнинг 5 карра чемпиони ҳисобланган "Нефтчи"нинг айни вақтга келиб кўрсатаётган натижалари билан ўз мухлисларини ранжитиб қўяётгани бор гап.
Авваллари “Нефтчи”нинг уй ўйинларига мухлислар ташрифи ўйинга 3-4 соат қолгандаёқ бошланар, футбол учрашуви бўлиб ўтган куни Фарғона кўчаларида ҳақиқий футбол муҳити юзага келарди. Чемпионат доирасида бўлиб ўтадиган марказий учрашувларда камида бир кун аввал чипта харид қилинмаса, ўйинни стадиондан томоша қилишнинг ўзи қийин саналарди, ёши катта мухлислар чинорлар устига чиқиб, учрашувларни кузатишганликлари ҳақида кўп эслашади.Фарғонага чемпионат доирасида аутсайдер жамоалар ташриф буюрганда ёки кубок учрашувларида қуйи лига жамоалари келганда ҳам стадионда камида 8-10 минг атрофида мухлисларни кўриш мумкин бўларди. Ҳозир эса кўп нарсалар ўзгариб кетган. А ПРО-Лигада "Нефтчи"нинг уй ўйинларига ташриф буюраётган ишқибозлар сони кескин камайиб кетаётганлиги ачинарли хол албатта.



Жамоа тарихи


Жамоа 1962 йилда дастлаб "Нефтяник” номи билан ташкил этилган. Собиқ Иттифоқ чемпионатларида бир қатор ижобий натижаларни қайд этган "Нефтчи" 1992 йилдан Олий лигада қатнашишни бошлади ва кетма-кет 4 бор Ўзбекистон чемпионига айланди. Кейинги мавсумларда “Навбаҳор”, МҲСК, “Пахтакор” ва икки бор “Дўстлик” олтин медалга эга чиққан. Бу йилларда фарғоналиклар кумуш медални қўлга киритишган. 2001 йилда Юрий Саркисян ва “Нефтчи” биргаликда 5-олтин медалларни тантана қилишган.




Жамоа матбуот хизмати ҳақида


Фарғонанинг "Нефтчи" футбол клуби матбуот хизмати вакиллари фаолияти кўп маротаба турли ОАВ вакиллари томонидан баҳоланганлигини ва улар бу борада кўпчиликка ўрнак бўла олганликлари ҳақида барчамиз яхши биламиз. Лекин бугунги кунга келиб "Нефтчи" матбуот хизматининг фаоллиги йўқолиб қолгандек назаримизда. Айни вақтда жамоа матбуот хизматига клуб мутасаддилари томонидан қандай шароитлар яратиб берилаётганлиги ҳақида маълумотга эга эмасмиз, лекин биз билган, ўша ўз касбининг усталари бўлган "Нефтчи" матбуот хизматини худди илгаригидек фаолликка чорлаймиз.



Бугунги "Нефтчи" ҳақида

2019-йилги мавсумдан бошлаб жамоа ўз тарихида илк бор ПРО-Лига мусобақаларида иштирок этмоқда. Айни дамга келиб фарғоналиклар А ПРО-Лигада 12-тур якунларига кўра, 5 ғалаба ва 7 мағлубият қайд этган холда турнир жадвалида 15 очко билан 6-поғонани эгаллаб турибди. Жорий мавсум бошида "Нефтчи" жамоаси таркибида рўйҳатдан ўтказилган Игорь Таран, Руслан Мелзиддинов каби тажрибали футболчилар ҳозирги кунга келиб клуб билан хайрлашишган. Сўнги учрашувларда "Нефтчи" таркибида асосан ёш маҳаллий футболчилар иштирок этаётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз.



Жамоанинг айни вақтдаги бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов "Нефтчи" таркибида Фарғонада кўплаб муваффақиятларга эришган.

Бугунги кунда турли ОАВларда "Нефтчи" футбол клуби молиявий қийинчиликлар гирдобида қолганлиги ҳақида гап-сўзлар урчиб юрибди. Лекин бу маълумотлар қай даражада ҳақиқатга яқин эканлиги ҳақида клуб матбуот хизмати томонидан расмий маълумот берилгани йўқ.Ўйлаймизки, футболимиз мутасаддилари тез орада шонли тарихга эга, мамлакатимизнинг 5 карра чемпиони Фарғонанинг "Нефтчи" клубига ўз эътиборларини қаратишади. Биз эса мухлислар соғинган аввалги "Нефтчи"нинг қайтишига умид қилишда давом этамиз.

Бекзод Толибов тайёрлади.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика